Latest news

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар News

Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар

Championat.Asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram каналида "шаҳарликлар" таркибида Абдуқодир Ҳусанов дебют қилган "Манчестер Сити" - "Челси" ўйини якунлари ҳақида кичик матн чоп этди.

Биринчи тайм Ҳусанов учун юмшоқ қилиб айтганда осон бўлмади. Илк дақиқалар — ақлбовар қилмас ҳаёжон ва тушунтириб бўлмас хато. Абдуқодирнинг ўзи ҳам у ерда нима қилгани ҳақидаги саволга жавоб бера олмаса керак.

Шу билан бирга, "Сити"нинг қандай ўйнагани ҳайрон қолдирмоқда. Аниқроғи, биринчи бўлимнинг дастлабки 15-20 дақиқаси: маъносиз, кам ҳаракат ва кўп хато. Агар Ҳусановнинг хатосини жамоанинг янги ўйинчиси "кемадан балга" тушиб қолгани билан изоҳласак, Гюндоганнинг оддий вазиятлардаги бракларини қандай тушуниш керак?

Умуман олганда, ўйин чалкаш ўтди. Майдон марказисиз, ҳужумдан ҳужумга. Ҳудди "Сити" ва "Челси" эмас, масалан "Брентфорд" ва "Кристал Пэлас" ўйнагандек.



Ҳусановга келсак, худога шукур, хатосидан сўнг тинчланди. Бир неча бор тўпни яхши ҳаракатлантирди, ҳаракат қилди. Агар ўша хато бўлмаганда, унинг ўйинини тўртга баҳолаш мумкин бўларди.

Ҳусанов хатосининг бир қисмига Гвардиола сабабчи эканлиги ҳақида фикрни кўрдим. У жамоада атиги ҳафта олдин келган, ҳали кўникмаган ёш йигитни туширди. Аммо, пўлат шундай мустаҳкамлашади. Ҳудди шундай ҳолат "Ланс"даги илк ўйинда ҳам рўй берганди, илк 15-20 дақиқада ҳаяжонда, сўнгра барчаси озми-кўпми тинчланади.

Ҳусановнинг иккинчи таймда чиққани яхши сигнал. Бу ҳақиқатдан ҳам қийин дебютдан сўнг танаффусда алмаштирилишдан яхшидир. Эътиборлиси, стадион Ҳусановни қарсаклар билан кузатиб қўйди. Ҳаттоки кимдир буни туриб амалга оширди. Ҳа, Гвардиола ҳам у майдондан чиққандан сўнг оталарча қучоқлади.



Ҳозир энг асосийси "совуқ бош"ни сақлаб қолишдир. Ҳусановнинг феълини билган ҳолда, у айнан шундай қилади деб ўйлайман. Ва Абдуқодир жамоа ва мураббийлар штабидан қўллаб-қувватлаш олади деб умид қиламан. Яна айтаман, ўша хато бўлмаганда, дебют нормал бўлди деб айтса бўларди. Бундай хатолар бу даражада кечирилмайди. Қисқа қилиб шундай якун чиқариш мумкин: Бу "Ланс" эмас, бу АПЛ. Бу ердаги футбол бироз бошқача ва имкон қадар тезроқ адаптация қилиш керак.

Қизиқарли факт: Ҳусанов "Ланс" асосий таркибида ўтишдан сўнг илк бор икки ойдан сўнг чиққанди. Шунчаки таққослаш учун. Шундай экан, бир ойдан сўнг унинг ўзини қандай кўрсатишини кўрамиз. Ўшанда илк хулосаларни чиқариш мумкин.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика