Latest news

09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0

Ҳусановнинг агенти Mirror нашрига Абдуқодирнинг атрофидаги вазият ҳақида гапирди News

Ҳусановнинг агенти Mirror нашрига Абдуқодирнинг атрофидаги вазият ҳақида гапирди

Қишки трансферлар ойнасида Абдуқодир Ҳусанов кун мавзуси бўлиб турибди.

"Манчестер Сити" клуби "Ланс" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиқаётгани ва у учун 20 млн евро тўламоқчи экани ҳақида хабарлар чиқди. ПСЖ, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам Ҳусанов учун курашишмоқда. Абдуқодир Ҳусановга ўз хизматларини кўрсатувчи Football Group LLC раҳбари Гайрат Хасбиулин трансфер масаласида "Ланс" клуби Абдуқодирнинг йўлини тўсмаслиги ва орзудаги трансфер амалга ошишига тўғаноқ бўлмаслигини Mirror нашрига маълум қилди.

"Абдуқодир ўзининг позициясида Европадаги энг яхши ўйинчилардан бири эканлигини аллақачон исботлади. У ҳали ёш ва ҳар кун кучлироқ бўлиб бормоқда. Абдуқодир Европанинг энг яхши клубларида ўйнашга муносиб. "Ланс" билан алоқаларимиз жуда яхши, ҳозирда клуб билан бир тўлқиндамиз – биз ўйинчи учун энг яхшисини хоҳлаймиз. Агарда эҳтимолий трансфер амалга ошадиган бўлса, клуб ёш футболчига ўз вақтида ишонч билдиргани учун муносиб равишда катта мукофотга эга бўлади", -дейди Гайрат Хасбиулин.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика