Latest news

17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  3 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  3 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  6 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4

Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак News

Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак

Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан бери ҳамма уни гапиряпти.

Шу ўринда бир нарсани тушунайлик, оғир кунларни бошдан кечираётган "Сити" Ҳусановни бугунги кун қутқарувчиси эмас, балки эртанги кун ёрдамчиси сифатида харид қилди. Агар бундай бўлмаганида улар тажрибали ва кўпни кўрган футболчини харид қилган бўларди ва бунга маблағ ҳам етарли эди.

"Сити" қишда харид қилган футболчилар ёшига эътибор берамиз: Омар Мармуш - 25, Абдуқодир Ҳусанов - 20, Витор Рейс - 19 ёш, Клаудио Эчеверри - 19 ёш, Кристиан Макфарлен - 19 ёш. Кўряпсизми, биргина мисрлик Мармушни ҳисобга олмасак, қолган ўйинчилар 20 ёш ва ундан кичик. Бу билан "Сити" эртанги кунга пойдевор қўйишни ўйлаяпти.

Абдуқодир Ҳусанов - иқтидорли футболчи, бунга шубҳа йўқ. Лекин у Фернандо Йерро, Жон Терри ёки Ван Дейк эмас - бирданига майдонга тушиб ҳамма юкни ўз елкасига оладиган. Абдуқодир "Сити" учун эртага дарахт бўлиб мева берадиган новда. Клуб ҳам, мураббийлар ҳам, шу жумладан Гвардиоланинг ўзи ҳам болани шу ёшда синиб қолишини хоҳламайди ва унинг майдонга тушиши, керак пайтда етакчи айланишига секин-аста имкон беради. Буни вақт ҳукмига ҳавола қилиш керак.

Кеча тунда "Манчестер Сити" ЕЧЛнинг амалдаги ғолибига қарши ўйнади. "Реал"га қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Бу жамоада исталган ҳимоячиларга бошоғриқ бўла оладиган Винисиус, Родриго, Беллингем, Мбаппе каби футболчилар бор. Тан олайлик, Абдуқодир бирданига шу каби юлдузларга қарши ўйнаб, ҳимояни "бетон" қилиб ташлайдиган даражада эмас. У ҳали кўп нарсани кўриши, ўқиб ўрганиши, машғулотларда тинмай меҳнат қилиши лозим. Ҳали унинг ҳам вақти келади.




Хўш, биз нима қиляпмиз? Биз ҳозирдан боладан катта ишларни кутяпмиз. Сен "Сити"га ўтдинг, Стоунз, Аканжи, Диаш каби футболчиларни рақобатдан чиқариб ташла, уларнинг ўрнини ўзинг эгалла деяпмиз. Бу бирданига бўлиб қолмайди. Абдуқодир - Серхио Рамос эмас, бугун шартнома тузиб эртага асосий таркибда 90 дақиқа ўйнайдиган. Европада доим етти ўлчаб бир кесишади.

Яна нима қиляпмиз? Ҳусанов захирада қолса "эҳ" деяпмиз. Лекин "Реал"га қарши қайдномага киришнинг ўзи ҳам катта гап эканини унутиб қўйяпмиз. Гвардиола қаерда нима қилишни яхши билади. Унинг бир ўзи якуний қарор қабул қилгани билан атрофида катта илмий гуруҳ, кучли штаб бор. Ҳусанов Англиянинг энг зўр олийгоҳларидан бирига эндигина биринчи курсга кирган талаба. Ундан бирданига магистрлик диплопини талаб қила олмаймиз. Агар ўхшатиш жоиз бўлса.

Ўз пайтида Шомуродовни нималар қилмадик? Бизда шунақа: сал яхши ўйнаса дарров осмонга олиб чиқиб қўямиз, ойни бенарвон ур деймиз. Лекин билмаймизки, бу осон эмас. Балки Шомуродовнинг "голсиз машина" бўлиб қолишига қайсидир томондан БИЗ ҳам сабабчи бўлиб қолгандирмиз.

Энди шу каби ҳолат Абдуқодир Ҳусанов билан рўй беришини хоҳламаймиз. У "Реал"га қарши ўйнамагани учун уввос солиб йиғлаш шарт эмас, вазиятга реал қарайлик. "Сити"дагилар қимматбаҳо тошни авайлаб асрашни ва керак пайтда қандай фойдаланишни яхши билади. Ҳаммамиз ўз жамоамизга мухлислик қилишда давом этайлик. Абдуқодир "Сити"га ўтди деб "Барса", "Реал", "Милан" ёки "Ювентус"дан воз кечмайлик. Ҳали буниям вақти келади.

Х.Холиқов.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика