Latest news

14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  13 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  6 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  25 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  1 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди” News

Ҳусан Темиров: “Бунёдкор”нинг шашти баланд эмасдек кўринди”

Шубҳасиз, 25-турнинг энг марказий ўйини Қаршида ўтказилди. “Насаф” ўз майдонида “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона голни пенальтидан Артур Геворкян киритди. Ушбу учрашув ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида таниқли шарҳловчи, айни пайтда Қарши марказий стадионида сухандонлик қилаётган Ҳусан Темировга мурожаат қилдик.

- Ҳусан ака, ўйин ҳақида нима дея оласиз?
-  Қарши марказий стадионида бўлиб ўтган “Насаф” – “Бунёдкор” қарама-қаршилигини кўпчилик қатори мен ҳам катта қизиқиш билан кузатдим. Албатта, “Насаф”нинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хурсандман. Бу ғалаба барча қашқадарёликларни хурсанд қилиб юборди.

- Сизнингча, “Насаф” ниманинг эвазига “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратди?

- Аввало мухлисларнинг ажойиб тарзда қўллаши эвазига деб ўйлайман. Шу куни стадион деярли тўлди ва бу футболчиларнинг руҳиятини кўтариб юборди. Натижада “насафчилар” тезда ташаббусни ўз қўлларига олишди. “Бунёдкор”нинг эса шашти баланд эмасдек кўринди. Улардан Хайрулла Каримов четлатилди, Пишурнинг ўйини қовушмади. Йўқса, “Бунёдкор” - кучли жамоа.


- “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақида фикрингиз қандай?

- Бердиев клуб бош мураббийи сифатида бу йил тўлиқ мавсумни ўтказди. Менимча, у яхши ишлади. Кучли жамоани шакллантира олди деб айта оламан.


- Рўзиқул Саъдуллаевич “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилиши мумкин...

- Менимча, ҳам шундай бўлади. Агар Дилшод Нуралиев жаҳон чемпионатида Гондурасдан ўтганида унинг ҳам номзоди қўйиларди. Лекин ҳозир Рўзиқул Бердиевда имконият кўпроқ.


- Бу йил “Насаф” чемпион бўлиши мумкинми?

- Бунинг учун “Бунёдкор” Жиззахда, “Локомотив” Бухорода қоқилиши, “Насаф” эса Олмалиқда ғалаба қозониши керак. Жамоа Олмалиққа фақат ғалабани кўзлаб боришини маълум қилди. Лекин нима бўлишини вақт кўрсатади. Агар “Насаф” чемпион бўлса, бу Қашқадарё аҳли учун катта байрам бўлади.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика