Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  32 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Ҳусан ака Темировни табриклаймиз! News

Ҳусан ака Темировни табриклаймиз!

Ҳусан ака Темиров. Оқсоқол журналист. Бутун умрини шу соҳага бахшида этган инсон.

Ҳусан ака журналист сифатида радиода, газетада ва телевиденияда ҳам фаолият юритди ва юритмоқда. У киши ўзининг меҳнати, касбига бўлган меҳри эвазига катта ҳурмат ва эътироф соҳибига айланди.

Табиатан хушчақчақ, очиқкўнгил бўлган Ҳусан акани ҳаммамиз ҳурмат қиламиз, эъзозлаймиз. Футболни чин дилдан севган Ҳусан ака ҳамон футболдан узоқлашгани йўқ. У киши “Марказий” стадионимизда суҳандонлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда Ҳусан ака ҳаёти давомида орттирган касб маҳоратини ёшлар билан баҳам кўриб келмоқда. Шунданда у кишининг шогирдларини санаб адоғига етиш қийин.

Ҳусан акани футбол тарихининг “жонли китоби” деб, таърифласак асло муболаға бўлмаса керак. Чунки, суҳбат қилсангиз, гурунг фақат футбол ҳақида бўлади. Зерикмайсиз.

Жамоамизда шундай инсон меҳнат қилаётганидан фахрланамиз. Оиласи, фарзандлари, неваралари ҳамда бизнинг эъзозимизда бўлган Ҳусан ака бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Ҳусан ака аввало сизга мустаҳкам сиҳат саломатлик тилаймиз. Оила аъзоларингиз, фарзандларингиз ва бизнинг бахтимизга доимо соғ ва омон бўлинг. Умрингиз узоқ бўлсин. Фарзандларингиз, невараларингизнинг камолини кўриб юринг.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика