Latest news

17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  1 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  17 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  0 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  7 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38 13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  6 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  25 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  33 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  24 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  17

“Ҳокими кубоги-2016” ҳақида ёхуд "Қизилқум" нега финалда охиригача ўйнашни истамади? News

“Ҳокими кубоги-2016” ҳақида ёхуд "Қизилқум" нега финалда охиригача ўйнашни истамади?

Кеча 2016 йилги Фарғона вилояти Ҳокими кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

“Нефтчи” яна кубок соҳиби
Хаш-паш дегунча ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган  Фарғона вилояти ҳокими кубоги турнирининг  бу йилгиси ҳам якунланди. Турнирнинг финалига Фарғонанинг “Нефтчи” ва Навоийнинг “Қизилқум” жамоалари йўл олишган эди. Навоийликларнинг бу турнирда иштирок этганларининг ўзи турнирга ўзгача файз бағишлади.  Финал ўйини Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтди. Қулай об-ҳаво шароитида ўтган учрашув мухлислар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Буни стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг сонидан ҳам билса бўлади. 


Финалга ҳар икки жамоа жанговор таркиби билан келишди. Чунки “Нефтчи” ўз мухлислари қаршисида кубокни олиб қолишга ҳаракат қилса , мусобақада илк бор иштирок этаётган Навоийлик футболчилар ҳам мавсумни соврин билан бошлаш ниятида эдилар. Ўйиннинг  1-бўлими бироз майдон эгаларининг устунлигида ўтган бўлса, 2-таймда устунлик меҳмонлар томонида бўлди.  Лекин ҳар икки жамоа ҳам мавсумга тайёргарлик кўраётгани , жамоалардаги янги футболчилар хали бир-бирлари билан тўла мослашиб кетмаганлиги учрашув давомида  кўриниб турди. Ўйинда кураш асосан майдон марказида бўлди. Дарвозаларга жиддий хавф соладиган, мухлисларни ҳаяжонга соладиган вазиятлар жудаям  кам яратилди.


Учрашувнинг кульминацион нуқтаси  2-таймнинг  28-дақиқасига тўғри келди. “Нефтчи” жамоаси ҳужум қилаётган вазиятда , “Қизилқум” жамоасининг 8-рақамдаги ўйинчиси Акмал Рустамов  жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади.  Учрашув бош ҳаками Олим Тўйчибоев  вазиятни яхши кўрмади шекилли ёрдамчисига қаради. Қанот ҳаками эса байроқчасини кўтариб қоида бузилганини кўрсатди. Бош ҳакам эса 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Табиийки бу навоийлик футболчиларга ёқмади ва улар қанот ҳакамига ўз норозиликларини билдиришди. Ҳакамлар эса бундай вазиятда қарорларини ўзгартиришмайди. Шундан сўнг “Қизилқум” футболчилари “ўйнамаймиз, кубокларинг ўзларингга  сийлов” деганча майдонни тарк этишни бошладилар . Қизиғи мураббийлар штаби ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлашди. Майдонда фақат “Нефтчи”  жамоаси қолаётган пайтда ,жараёнга Фарғона вилоят футбол федерациясининг вице-президенти Тоҳир Кападзе аралашди. У киши меҳмон жамоа аьзоларига бир оз тушунтириш ишларини  олиб борганларидан сўнг , ўйин давом этадиган бўлди.  Мезбонлар сардори Шукурали Пўлатов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 


Қолган дақиқаларда устунлик “Қизилқум” жамоаси тарафига ўтди. Улар тинимсиз ҳужумлар уюштириб ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди.  Лекин уларнинг барча ҳаракатлари бесамар якунланди.  Шундай қилиб “Ҳоким кубоги” яна “Нефтчи”га насиб қилди.

Учрашув якунлангач “Қизилқум” жамоаси Фарғона вилоят ҳокимилигининг дипломи билан билан “Нефтчи” жамоаси эса диплом ва кубок билан тақдирландилар. Ғолибларни Фарғоа вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Новиков  ҳамда вилоят нуронийлар жамғармаси раҳбари  тақдирладилар. Вилоят футбол федерацияси вице-президенти Тоҳир Кападзе жамоаларга миннатдорчилик билдирди.


Турнир ҳақида
Фарғона вилоят ҳокими кубоги турнири Республикамизда анъанавий ўтказиб келинаётган энг  яхши турнирлардан биридир. Бу йилги турнир эса “Ҳоким кубоги” тарихидаги энг яхши ташкил қилинган турнирлардан бири бўлди дея бемалол айта оламиз. Фарғона вилояти футболига таниқли мутахасис Тоҳир Кападзе бош бўлганларидан сўнг бу йилги мусобақага алоҳида тайёргарлик режаси билан келинганлиги сезилди. Мусобақада иштирок этган барча жамоалар ўзлари учун бу турнир катта фойда берганлигини  таъкидлашмоқда. Бу мусобақада иштирок этган барча 12 жамоа қишки йиғин мобайнида назорат-синов баҳслари учун  рақиб қидириб қийналишмади. Улар турнир давомида барча футболчиларини синовдан ўтказиб олишди.


Бу мусобақада Навоийнинг  “Қизилқум” жамоасининг ҳам иштирок этиши эса бу мусобақага мутахассис ва  мухлисларнинг қизиқишларини янада орттириб юборди. Ҳа фарғоналик мухлислар футболни соғинган пайтларида бу турнир улар учун айни муддао бўлди. Тўғри ташкилий масалаларда баъзи камчиликлар ҳам бўлди, лекин иш бор жойда камчилик ҳам бўлади.  Энг аввало турнир тақвими ва ким қайси гуруҳда ўйнашини ,иштирокчи жамоа вакиллари билан бирга қуръа ташлаб аниқланса янада яхши бўлар эди.  ПФЛ кубоги ўтказилмаслиги маълум бўлгач эса “Фарғона вилоят ҳокими кубоги” нақадар ўз вақтида ташкил қилинган турнирлиги янада аён бўлди.

Мен Фарғона вилоят футбол федерациясининг барча  ҳодимларига ушбу турнирни ташкил қилганлари учун, мухлислар номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлайманки йилдан-йилга “Фарғона вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг нуфузи ортиб боради.   

Акрамжон Мамадалиев.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика