Latest news

19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  3 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  8 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  0 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  7 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  10 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2 15:16Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди  29 14:55Слот АПЛда стандарт вазиятлар билан боғлиқ оммавий тренддан норози  3 14:27Самвел Бабаян бошқарган жамоалар "Қизилқум"га ютқазмаган  3 14:10Суперлига. 3-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  15 13:50Лига Тартиб-интизом қўмитаси илк йиғилишини ўтказди. Қўмитага собиқ мураббий раислик қилмоқда  3

“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи" - "Навбаҳор" (ёшлари) 2:0 News

“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи" - "Навбаҳор" (ёшлари) 2:0

Бугун Фарғонада “Ҳоким кубоги” анъанавий турнири старт олди. Аслини олганда мусобақа 30 январ куни бошланиши керак эди.
Лекин, ташкилотчилар сўнгги паллада ўйинларни бошланиш санасига ўзгартириш киритишди. Айнан шу сабабли, мусобақада иштирок этаётган ёшларимиз бугун “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушишди. Лян бошчилигидаги ёшларимиз номдор рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Шундай бўлсада, мезбонлар бир амаллаб ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Фарғоналиклар ғалабани таъминловчи голларни уриш борасида бир қатор қийинчиликларга дуч келишди.

Ниҳоят иккинчи бўлим ўрталарига яқин Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очишга эришди. Ўйин якунланиши арафасида ҳакам Азиз Умаровни майдондан четлатишга қарор қилди. Аслини олганда ўша вазиятда фарғоналиклар Умаровни тўхтатиб қолишганди. Аммо, ҳакам Умаровни майдонга йиқилаётиб, ҳақорат қилганлигини билдириб, футболчимизни майдондан четлатди. Сон жиҳатидан устунликка эришган “Нефтчи” учрашув сўнггида иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Якуний ҳисоб эса 2:0 кўринишини олди. Шу ўринда ҳакамни биринчи бўлимни ўзида олти нафар “Навбаҳор” аъзосига сариқ карточка кўрсатганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Ёшларимиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказишди: Амир Эргашев, Фарруҳ Умаралиев, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Тошпўлатов, Азиз Умаров, Сардор Теляков, Азим Неъматиллаев, Иброҳим Исмоилов, Хусан Ғаниев, Ислом Исмоилов, Мухриддин Муминов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Иброҳим Абдуллаев, Акбар Холдоров, Дилмурод Маликов, Иброҳим Абудуллаев.

Ёшларимиз эртага белгиланган 2-турда дам олишади. Лян шогирдлари мусобақадаги иккинчи учрашувни 1 феврал куни Андижоннинг “УзДонгЖу-2” жамоасига қарши ўтказишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика