Latest news

11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  4 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  33 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  27 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-1"дан яна бир ғалаба News

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-1"дан яна бир ғалаба

Tags :  Нефтчи
Бугун Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида Наманганнинг “Норин” ҳамда “Нефтчи-1” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди.

Бу сафарги ўйинда Андрей Фёдоров Ўткир Юсуповга илк дақиқалардан имконият берди. “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши баҳсда Абдумавлон Абдужалилов жамоа дарвозасини қўриқлаган эди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Дамир Низанов ҳам “Норин”га қарши асосий таркибда ўйин бошлади. Айтиш керакки, Дамир “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши рақобатда ўзидан яхши таассурот қолдирган эди.

Ўйинга келадиган бўлсак, беллашув “Нефтчи-1” футболчиларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Отабек Исроилов томонидан киритилган тўп Андрей Фёдоров шогирдларига турнирдаги иккинчи ғалабани тақдим этди. Маълумот ўрнида, “Нефтчи-1” ўтган галги баҳсда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси 4:1 ҳисобида таслим қилган эди.

“Ҳоким кубоги-2016”. Қиргули. “Нефтчи” СК стадиони.

“Норин” (Наманган) – “Нефтчи-1” (Фарғона) 0:1
Гол:
Отабек Исроилов.
“Норин”: Артур Парвонов, Алижон Алижонов, Алишер Абдуллаев, Шоирбек Рўзиев, Фаррух Нурбоев, Сардор Сафаров, Достон Ибрагимов, Элдор Эргашев, Анвар Абдуқодиров, Шокир Ёқубжонов, Умар Тўхтасинов.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Жавоҳир Садиров, Муҳаммад Нуриддинов, Дилнур Маликов, Шаҳбоз Эргашбоев, Илҳом Тожибоев, Муқум Тошматов, Искандер Исмоилов.

“Нефтчи-1”: Ўткир Юсупов, Шукур Пўлатов, Достон Турсунов, Илхом Бойдедаев, Умид Қодиров, Мухсин Убайдуллаев, Сардор Эминов, Алишер Саматов, Шерзод Ҳакимов, Дамир Низанов, Отабек Исроилов.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Бахтиёр Ёқубов, Абдураҳмон Абдулхақов, Мурод Бобожонов.

 Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи-1” навбатдаги ўйинини 3 февраль куни “Андижон” жамоасига қарши олиб боради. Андижонликларга қарши беллашув ҳам Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:00да бошланади.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика