Ҳиндистонлик Сталин Португалия юқори дивизиони жамоасига ўтди
12 feb 2020 01:55
News
Ҳиндистонлик Сталин Португалия юқори дивизиони жамоасига ўтди
Ҳиндистоннинг “Индиан Эрроуз” клуби футболчиси Санжив Сталин Португалия Примейра Лигаси иштирокчиси “Авеш” жамоаси аъзосига айланди.
Чап қанот ҳимоячиси бўлган 19 ёшли футболчи эркин агент сифатида “Авеш” билан 2 йиллик шартнома имзолади. У янги клуби сафида 5-рақам остида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Вила-даз-Авиш шаҳри жамоаси чемпионатнинг 20 туридан кейин 12 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг охирги, яъни, 18-поғонасида турибди.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments