Latest news

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Ҳимоясизларни "талаш" осонми? News

Ҳимоясизларни "талаш" осонми?

Кеча Суперлига 14-тур қолдирилган учрашуви доирасида "Олимпик" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди.

Учрашув қаршиликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 66-дақиқасида (ҳисоб 0:0 пайти) Сиддиқовнинг пасидан кейин Абдихолиқов боши билан гол уриб ҳисобни очди. Лекин, тўп Сиддиқовга келгунга қадар ўйин қоидаси бузилган эди. "Олимпик" аъзоси Анвар Алижонов тўпни қабул қилиб олмоқда, "Насаф" вакили Мурод Раҳматов эса Алижоновнинг ортидан келиб уни йиқитган ҳолда тўпни олиб қўйди. Яъни, тўп ва Раҳматов орасида рақиб футболчиси бор эди, "аждарлар" футболчиси ўша эпизодда тўпга умуман тегингани ҳам йўқ. Бош ҳакам Хушнудбек Суюнбоев голни инобатга олди, лекин ВАР даги ҳакамлар у билан мулоқотга киришиди ва монитор ёнига чорлашди. ВАРда Ильгиз Танташев ўтирган эди. Ўзбекистоннинг айни пайтдаги биринчи рақамли ҳаками Танташев бош ҳакамга ўша эпизодда фол қайд этилганини айтди, Суюнбоев эса ўзидан анчагина тажрибали ҳамкасбининг фикрларини бир чақага ҳам олмади. ЎзФҲМ ўша дақиқалардаги бош ҳакам ва ВАР дагилар мулоқотини оммага эълон қилармикин? Менимча, йўқ. Эълон қилса яхши бўларди.


"Championat.Asia"нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) "Олимпик" - "Насаф" ўйинида меҳмонларнинг биринчи гол урилган вазиятини таҳлил қилди.

- Менимча, фол бор эди. "Олимпик" ўйинчиси биринчи бўлиб тўпга ўйнади. "Насаф" футболчиси эса тўпга тегмади. У "елка" ва бироз белга ҳаракат қилди, Натижада, "Олимпик" ўйинчиси мувозанатни йўқотди.

Идеал ҳолатда дарҳол фолни қайд этиш керак эди. Аммо, ВАР ҳам етарли даражада ракурслар бўлган тақдирда вазиятга аралашиши ва голни бекор қилиши мумкин эди.


Ҳисоб 0:0 бўлиб турган ва майдонда очко учун "жанг" кетаётган паллада Бош ҳакам қўпол хатога йўл қўйди ва учрашув натижасига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатди. Бунинг бадали нима бўлади? Суюнбоев хато қилмаган бўлиб чиқадими ёки хато қилди деб топилиб бир нечта турга ҳакамлик (ёки Суперлигадаги ҳакамлик)дан четлатиладими? Буни энди ЎзФҲМ хулосаси чиққанда билиб оламиз.

Жорий мавсум "Олимпик" иштирокидаги ўйинларда икки нафар ҳакам Суперлигада дебют қилди. Булар: Сардор Исматуллаев ва Никита Мустафин. Исматуллаев 2-тур доирасидаги "Олимпик" - "Локомотив" учрашувидаги қўпол хатоларидан кейин вақтинча четлатилган эди (ўшанда унинг четлатилганини овоза қилишмаган).

Бундан ташқари, Тўрабек Суюнов учун "Қизилқум" - "Олимпик" (1-давра) баҳси Суперлигадаги 4-ўйин бўлган. Достонбек Раҳмонов учун "Локомотив" - "Олимпик" (2-давра) баҳси Суперлигадаги 3-ўйин, Хушнудбек Суюнбоев учун эса "Олимпик" - "Насаф" учрашуви Суперлигадаги 4-ўйин бўлди.

"Championat.asia"нинг русча версиясини юритувчи йигитлар 1-даврадан кейин ҳакамлар қайси жамоалар фойдаси ва зарарига энг кўп хато қилишгани статистикасини йиғиб чиқишган эди. Унга кўра, Суперлига жорий мавсуми 1-даврасида айнан "Олимпик" зарарига ҳакамлар энг кўп 10 марта хато қилишган. Ундан кейинги ўринда "Сўғдиёна" зарарига 8 марта хато ва "Сурхон" зарарига 7та хато. Фойдасига ҳакамлар хато қилиши борасида эса "Локомотив" (11та) ва "Қизилқум" (8та) бошқалардан олдинда. Қизиғи, бу борада "Пахтакор" фойдасига 1-даврада ҳакамлар бирорта ҳам хатога йўл қўйишмаган. "Олимпик" фойдасига эса 5та хато қилинган. Клуб фойдаси ва зарарига йўл қўйилган хатолар тафовути -5 ва бу борада ҳам "Олимпик" энг жабрдийда жамоа.


Нега айнан "Олимпик" зарарига ҳакамлар қолганлардан кўпроқ хатога йўл қўйишмоқда? "Олимпик"ни ҳимоя қиладиган ҳеч ким йўқлиги учунми? Мухлислари йўқлиги учунми? Дебют қилиши керак бўлган ёки кам ўйинни бошқарган тажрибасиз ҳакамлар тўғри келиб қолса "Олимпик" ўйинларига қўйилаверадими? Кеча хато ҳаммада учраб турадиган техник хато эмас, кўриб билиб туриб йўл қўйилган хато бу. Бутун бошли битта жамоанинг шу ўйингача қилган меҳнатини ҳавога учириб юборадиган хато.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика