Latest news

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  1 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  9 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Ҳикмат Ҳошимов: «Баъзи мураббийлар иқтидорларни «ўлдиришяпти» News

Ҳикмат Ҳошимов: «Баъзи мураббийлар иқтидорларни «ўлдиришяпти»

Футбол тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва уларнинг амалга оширилишини тезлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг футбол билан шуғулланишига кенг имконият яратиш мақсадида пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт базасида жойлашган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Олий мактаби қошида «Ёш футболчилар» гуруҳлари фаолият юритмоқда.

Унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган 2000-2010 йилларда таваллуд топган 150 нафарга яқин болалардан иборат жами 9та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тажрибали мутахассислар, ўз вақтида футболчи сифатида ёрқин из қолдирган Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов бошчилигидаги ёш мураббийлар миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатишяпти.

Биз футбол мактабида бўлиб, ўзининг «Металлург»даги ўйинлари билан танилган, ўз вақтида миллий термада тўп суриш бахтига муяссар бўлган Ҳикмат Ҳошимовдан интервью олдик.

- Ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганиш жараёнида назарий машғулотлар билан бирга 2та табиий ва битта сунъий қопламали майдонда амалий машқлар ҳам ўтказишяпти, - дея сўз бошлади суҳбатдошимиз. - Машғулотлар ҳафтасига уч-тўрт марта бўлиб, ҳар ҳафтанинг охирги кунида гуруҳлар ўртасида назорат учрашувлари ташкил этяпмиз. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу гуруҳларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзанд­лари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Катта гуруҳимиздаги футболчилар Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашишмоқда.

- Футболчилик фаолиятингиз якунланганидан сўнг бошқа соҳада ўзингизни синаб кўриш ҳақида ўйламадингизми?

- Бунга ҳожат йўқ эди. Чунки футбол ўйнаб юрган кезларимдаёқ мураббий бўлишни ният қилиб қўйгандим. Ўзимни бошқа соҳада умуман кўра олмайман. Шу сабабли ҳам «Металлург»даги 10 йилдан ошиқроқ, профессионал футболдаги 20 йиллик фаолиятим якунланиши ҳамоно мураббийлик курсида таҳсил олдим. Ўз навбатида, болалар билан ишлай бошладим. Яқинда «Чиғатой» спорт базасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган футбол мактабига таклиф қилишди. Бу ерда Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Сарвар Мустафоев каби ёш мураббийлар сафида ишлаяпман.

- Болалар билан ишлаш қийин эканми?

- Осон ишнинг ўзи йўқ. Мураккаб томони шундаки, болаларнинг характери ҳар хил. Мураббийликдан ташқари педагог ва психолог ҳам бўлишингиз кеоак. Кимгадир юмшоқроқ гапириш, айримларга эса қаттиққўл бўлиш лозим. Баъзи болалар битта гапингизнинг ўзидан нима демоқчи бўлаётганингизни тушуниб олишади. Шу ҳолатларини ҳисобга олмаса, болалар билан ишлаш жуда қизиқ. Айни пайт менга профессионал жамоалардан кўра болалар футболида ишлаш маъқул келяпти.

- Мураббийларга қанчалик қийин эканлигини ўзингиз шу йўналишда ишлагач тушуниб етяпсизми?

- Футбол ўйнаб юрган кезларимдаёқ мураббийларга осон эмаслигини билардим. «Металлург»даги фаолиятимнинг сўнгги йиллари майдонда шундай вазифани бажарардим. Яъни бош мураббийнинг кўрсатмаларини футболчиларга етказиб турганман. Хуллас, ўша пайтданоқ ўзимни мураббийликка тайёрлаб борганман.

- Ҳозирги болаларга ҳавас кўзи билан қараётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Нафақат футбол, балки исталган спорт тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратиб берилган. Фақат истак ва иштиёқ бўлса кифоя. Бизнинг пайтда ҳозиргидек чиройли бутсалар бўлмаган. Нормативларни лой ва ботқоқда топширганмиз. Оёғимизга целлофан боғлаб олардик. Шу жиҳатдан ҳам ҳозирги ёшларга ҳавас билан қарайман ва ҳар бир машғулотимда шароитларнинг қадрига етиб, ўз устиларида астойдил ишлашлари кераклигини уқтираман.

- Фарзандларингиз ҳам футболни танлашдими?

- Ҳа. «Олманинг тагига олма тушади», деганларидек, футболга меҳр қўйишди. Уларни бу борада қўллаб-қувватладим. Шу футбол мактабига келишяпти. Яхши мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда.

- Болалар билан ишлаётган мураббийларнинг ҳаммасини малакали дейиш мумкинми?

- Йўқ, албатта. Шахсан ўзим нотўғри ўргатган мураббийни кўрганман. Ҳаттоки, унга қилаётган иши тўғри эмаслигини айтиб, дакки ҳам берганман. Афсуски, бундай мураббийлар бор орамизда. Улар боладаги бор истеъдодни ҳам «ўлдиришади». Шу сабабли ота-оналар фарзандларини футболга ёки исталган бошқа спорт турига бераётганда мураббий танловида адашиб қолмасликлари керак. Шунингдек, футбол мактаби раҳбарлари ҳам мураббийларга жиддий талаб қўйишлари лозим.


"Интерфутбол" газетаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика