Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Ҳикмат Ҳошимов 400лик довондан ўтди News

Ҳикмат Ҳошимов 400лик довондан ўтди

Мамлакатимизнинг тажрибали ўйинчиларидан бири, “Металлург” жамоаси сардори Ҳикмат Ҳошимов бу йилги мавсумда 400-лик довондан ошиб ўтди.

Бу воқеилик “Металлург”нинг бу йилги мавсумдаги биринчи сафар ўйини – “Машъал” жамоасига қарши кечган ўйинида содир бўлди. Хабарингиз бор, бекободликлар бу учрашувда 3:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишган ҳамда жамоа сардори ҳар доимгидек муваффақиятда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди. Биз Ҳикмат Ҳошимовни олий лигада 400-лик довонни забт этганлиги билан самимий табриклаймиз!

Ҳикмат Ҳошимов футболчилик фаолиятини иккинчи лига жамоаларида бошлаган. 1992 йилдан 2000 йилгача фаолият олиб борган МҲСК футбол клуби 1998 йилда ёш ўйинчиларни таркибга жалб этиш борасида танлов эълон қилди. Танлов ҳайъатига узун бўйли, ориққина Ҳикмат Ҳошимовнинг ўйини маъқул келди. Ўша мавсумнинг ўзида Ҳошимов 4 та учрашувда майдонга тушди. Аммо олий лигада асосий таркибдан муқим жой эгаллай олмаган Ҳошимов икки мавсум давомида биринчи лигада фаолият юритди.

2001-2002 йилларда эса у Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида 43 та ўйинда майдонга тушди. 2003-2004 йилларда “Металлург”да ўйнаган Ҳ.Ҳошимов пойтахт жамоалари назарига тушди ва “Локомотив”га қабул қилинди. Бир йил мобайнида темирйўлчилар билан бирга бўлган Ҳикмат кейинги икки мавсумни “Андижон” ҳамда “Насаф” жамоаларида ўтказди. 2008 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида яна қадрдон жамоасига қайтган Ҳошимов 2010 йилги мавсумнинг дастлабки даврасини “Бунёдкор” таркибида ўтказди. Аммо қалдирғочлар сафида узоқ қолмади ва 2011 йилнинг иккинчи ярмидан яна маъданчилар таркибида ўйнаб келяпти. Жамоа сардори, клуб “юраги” сафатида охирги икки мавсумни ўзгаришларсиз, тўлиқ ўтказган Ҳикмат Ҳошимов табиийки клуб рекордчиси ҳам саналади. Ўз навбатида у бугунги кунга келиб фаолият юритаётган ўйинчилар орасида энг кўп майдонга тушган ўйинчилардан бири саналади. 402 та ўйини давомида Ҳикмат Ҳошимов рақиблари дарвозасига 40 та гол киритишга муваффақ бўлган.  

Шу ўринда олий лига мусобақаларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатини Асрор Алиқулов бошқариб боришини айтиб ўтмоқчимиз. У турли жамоалар таркибида 500 дан зиёд майдонга тушган. 400 дан кўп учрашувда майдонга тушган гвардиячилар рўйхатида кейинги поғоналарни Анвар Бердиев, Рўзиқул Бердиев, Вали Келдиев, Нўъмон Ҳасанов, Мухтор Қурбонов, Анвар Солиев, Ботир Қораев, Хайрулла Каримов ва Абдумажид Тоировлар эгаллашган. Ҳикмат Ҳошимов футбол тили билан айтганда таркибни тўлдирувчи 11-ўйинчига айланди.


"Металлург" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика