Latest news

03:05"Интер" ярим финалга чиқди  0 03:00Англия лига Кубоги. Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" финалда!  27 02:48Амалдаги чемпион ярим финалда! "Штутгарт" Кильда "байрам" уюштирди  0 02:38Эндрикни тўхтатиб бўлмаяпти! Бразилиялик юлдуз "Лион"ни чорак финалга олиб чиқди  0 01:29Гвардиола даври тугамоқда? Пеп мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 00:31"Арбелоа — вақтинчалик мураббийдек". "Реал" кийиниш хонасидаги вазият маълум бўлди  0 00:05"Бойкот? Қанақа бойкот?" Роналду машғулотдан сурат жойлаб, ҳаммани тинчлантирди  21 23:19Элдор Шомуродов ростдан ҳам жароҳат олдими?  3 22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  25 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  2 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  2 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  49 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  53 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1

Ҳавога учган миллионлар News

Ҳавога учган миллионлар

"Челси" охирги 2 трансфер ойнасида шу қадар кўп сарфладики, араб шайхлари ҳам бироз эсдан чиқа бошлади.

Жамоада яхши ижрочилардан ташкил топган бир йўла 3 та таркиб бор. Ҳозирга келиб, мавсумдаги 3-мураббий иш олиб бормоқда. Ҳужумкор футболчилар борасида рақобат ҳам ақлбовар қилмас даражада, аммо... "Аристократлар"га ҳали ҳам нимадир етишмаётгандек. Ҳар ҳолда ҳужум чизиғидагиларнинг "кетмони учмаяпти". 

Шу ерда тўхтанг ва бир эслашга ҳаракат қилиб кўрингчи, айнан ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячилардан қайси бирининг голини эслай оласиз? Улардан 2 нафарини эслай олган бўлсангиз қойил! Чунки бунга чиндан анча бўлди. Одатда топ клубларда бундай муаммо бўлмайди. Аниқроғи у ёки бу футболчида омадсиз серия кузатилиши мумкин, аммо ҳужумчиларнинг деярли барчаси гол ура олмаслиги бир мунча ноёб ходиса. 

Дарвоқе, жамоа ЕЧЛ у ёқда турсин, еврокубокларсиз қолиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Буни АПЛ мусобақа жадвалини кўриб билиб олишингиз мумкин.


"Челси"нинг ҳужумкор футболчилари охирги голларини қачон урганди:

Жоау Феликс - 30 кун аввал

Кай Хаверц - 30 кун аввал

Рахим Стерлинг - 40 кун аввал

Обамеянг - 187 кун аввал

Кристиан Пулишич - 191 кун аввал

Хаким Зиеш - 422 кун аввал.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика