Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги: 5-тур ҳисоботи News

Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилиги: 5-тур ҳисоботи

Ҳаваскорлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тур доирасида ўтказилган тўртта ўйиннинг фақат биттасида дуранг қайд этилди. Умуман олганда, айнан шу дуранг мусобақа жадвалида маълум ўзгаришлар бўлишига таъсир қилди. «EastRoad» ва «Дўстлик» ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисоби билан якунланди ва бу «Дўстлик»нинг иккинчи ўриндан учинчига тушишига сабаб бўлди.

«Дўстлик»нинг қоқилишидан «ПСБ-Юнусобод» жамоаси фойдаланиб қолди. «DHL»га қарши ўйинда «банкирлар» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Муваффақиятли натижа уларга очколар сонини 19тагача кўпайтириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олиш имконини берди.

Мусобақада эса ҳамон «Uzpromstroybank» пешқадамлик қилмоқда. Бу сафар ушбу жамоа ўйинчилари «Чоштепа»даги рақибларини 7:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ўтказилган бешта учрашувдан сўнг «Uzpromstroybank» юз фоизлик натижага эга.

Мусобақанинг 5-тур учрашувлари «Про-ДЖ» жамоаси илк ғалабани қўлга киритгани билан ҳам эътиборга молик. Ушбу жамоа «ЎзДТВ»ни мағлубиятга учратди. Рақиб дарвозасига олтитага гол урган «Про-ДЖ» ўйинчилари атиги уч марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Ушбу ғалаба уларга мусобақа жадвалида охирги ўриндан олтинчи ўринга кўтарилиб олиш имконини берди.

Мусобақа биринчи босқичида шу кунгача ўтказилган ўйинлар натижалари ва кейинги ўйин куни тақвими:

5-ТУР
28.07.2013
ЎзДТВ – Про-ДЖ 3:6
EastRoad– Дўстлик 1:1
Uzpromstroybank– Чоштепа 7:1
ПСБ-Юнусобод – DHL 4:2

4-ТУР
21.07.2013
Чоштепа – EastRoad 1:1
Про-ДЖ – Uzpromstroybank 1:3
DHL– ЎзДТВ 7:1
Дўстлик – ПСБ-Юнусобод 5:1

3-ТУР
14.07.2013
EastRoad– Про-ДЖ 3:1
ПСБ-Юнусобод – Чоштепа 4:3
Дўстлик – DHL 1:1
Uzpromstroybank– ЎзДТВ 9:4

2-ТУР
7.07.2013
Про-ДЖ – ПСБ-Юнусобод 0:1
ЎзДТВ – EastRoad 3:2
DHL– Uzpromstroybank 1:7
Чоштепа – Дўстлик 2:13

1-ТУР
30.06.2013
Чоштепа – DHL4:5
Дўстлик – Про-ДЖ 4:0
ПСБ-Юнусобод – ЎзДТВ 3:2
EastRoad– Uzpromstroybank1:6

6-ТУР
4.08.2013, «Ўзбекистон» СМ
9.00 Чоштепа – ЎзДТВ
10.15 Дўстлик – Uzpromstroybank
11:30 DHL– Про-ДЖ
13:15 ПСБ-Юнусобод – EastRoad

Мусобақа жадвалидаги жорий ҳолат

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Uzpromstroybank

5

5

0

0

32-8

15

2

ПСБ-Юнусобод

5

4

0

1

13-12

12

3

Дўстлик

5

3

2

0

24-5

11

4

DHL

5

2

1

2

16-17

7

5

East Road

5

1

2

2

8-12

5

6

Про-ДЖ

5

1

0

4

8-14

3

 7

ЎзДТВ

5

1

0

4

13-27

3

8

Чоштепа

5

0

1

4

11-30

1

Тўпурарлар:
Темур Галимов - ЎзДТВ - 9
Шуҳрат Аҳмедов - «Uzpromstroybank» - 8

Манба: www.ufa.uz.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика