Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  29 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  42 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  109 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ҳассан Ал Ҳайдос: “Қатар ҳар қандай босимга тайёр” News

Ҳассан Ал Ҳайдос: “Қатар ҳар қандай босимга тайёр”

Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари стартидан олдин терма жамоа ҳар қандай босимга тайёрлигини айтиб ўтди.

Жаҳон чемпионати саралаш 3-босқичи баҳслари бошланишига саноқли кунлар қолганда Қатар терма жамоаси сардори Ҳасан Ал Ҳайдос терма жамоасининг имкониятлари бу сафар ҳар қачонгидан юқори эканлигини айтиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги рақиби - Қатар терма жамоаси сардори ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида унинг жамоаси бу йилги саралаш кампаниясида муваффақиятли иштирок этишига ишонишини таъкидлади ва бу жамоа аввалгиларга қараганда анча кучли эканини айтди. “Бу сафар мен муҳим ўйинлар олдидан анча оптимистик кайфиятдаман. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш орзуси йўлида бир неча йилладан бери қаттиқ меҳнат қилдик ва бу сафар бу мақсадга эришишимизга умид қиламан”, - дейди Ал Ҳайдос.

Эронга қарши ўйинлардаги статистика


Ҳасан Ал Ҳайдос сардорлигидаги Қатар терма жамоаси саралашнинг “A” гуруҳида Жанубия Корея, Эрон, Ўзбекистон, Хитой ҳамда Сурия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Уларнинг Жаҳон чемпионати сари юриши эса, 1 сентябрь куни Теҳрондаги "Озодий" стадионида Эронга қарши ўйин билан бошланади. Маълумот ўрнида, мазкур ўйин иккала терма жамоа учун ўзаро тўққизинчи расмий ўйин ҳисобланади. Шуларнинг атиги биттасида Қатар рақибини мағлуб эта олган бўлса, қолган ўйинларнинг 3тасида дуранг, 4тасида эса Эрон ғалаба қозонган. Мазкур рақамлар Эрон қатарликлар учун қай даражада ноқулай ва қийин рақиб эканини англатмоқда. Эътиборлиси, ўзаро ўйинларнинг сўнгги учтасида Ҳасан Ал Ҳайдос Қатар таркибида Эронга қарши ҳаракат қилган ва бу ўйинлар аввалги саралаш кампаниясига тўғри келади.

Бугун эса, ушбу жамоаларнинг ўзаро навбатдаги ўйинидан олдин Қатар терма жамоаси сардори Эронга қарши ўйинда жамоа жиддий старт олиши кераклигини таъкидлади. “Турнирни яхши бошлаш доимо муҳим. Очилиш ўйинида бундан қийин рақиб ва бундан қийин ўйин бўлмаслигини айтган бўлар эдим. Эронга қарши ўйнаш доимо қийин. Қолаверса сафарда, ўз уйингдан узоқда ва мухлисларнинг олқишларисиз ўйнаш. Аммо, ўйлашимча, биз бу сафарги чақирувга тайёрмиз. Биз, Хосе Каррено бош мураббийлигида анча тер тўкдик ва машаққатли йўлни босиб ўтдик. Бу сафар Эронга қарши ўз сўзимизни айта оламиз”.

Қитъада етакчига айланиб бораётган Қатар


Қатар терма жамоасининг бу сафарги иштирокига, бу сафарги кампания аввалгиларига нисбатан муваффақиятли бўлишига ишониш учун сабаблар етарли. Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритгандан сўнг, мазкур мамлакатда футболга бўлган эътибор жиддий равишда ўзгарди. Футбол инфратузилмаси бўйича Қатар қитъада етакчилардан бирига айланди. Клублар ва стадионлар борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Терма жамоани эса, айни пайтда испаниялик мутахассис Хосе Каррено бошқармоқда.

“Бизга бўлаётган босимни ҳис қилиб турибмиз. Мухлисларимиз бизнинг Жаҳон чемпионатига чиқишимизни хоҳламоқдалар. Бу ҳам ўзига ҳос бир босим. Биз эса, ўз навбатида ҳар қандай босимга тайёрмиз ва уни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Ал Ҳайдос.

Шунингдек, Қатар терма жамоаси сардори, терма жамоа аъзолари сўнгги йилларда ҳам жисмоний,  ҳам техник томондан бироз ўсишга эришганини таъкидлади. “Бизнинг мақсадимиз жиддий ва буни ҳар биримиз ҳис қилмоқдамиз. Мавсум бошида биз жисмоний ҳолатимизни яхшилаб олдик. Ўтказилган ўртоқлик учрашувлари шуни кўрсатдики, футболчилар жисмоний ва техник жиҳатдан шаклланиб улгурган. Биз жуда кўп куч сарфладик ва қилган меҳнатимиз самарасини навбатдаги ўйинларда кўришни истаймиз”.

Терма жамоадаги сардорлик маъсулияти ҳақида


Илк бор 25 ёшида терма жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган футболчи, бу ролдаги бир неча йиллик профессионал фаолиятидан сўнг бугунги кунда ўзини анча эркин ҳис қилмоқда. “Бу ҳар бир футболчи учун катта маъсулият. Умид қиламанки, мен ҳам ўтмишдаги ажойиб футболчилар Муҳаммад Ал Энази ва Муборак Мустафо каби футболчиларнинг ажойиб фаолиятини такрорлайман”.

“Биз саралаш турнирини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар ҳам стадионда доим бизни қўллаб туришларига ишонаман. Аммо, барчаси майдонда ҳал бўлади. Умид қиламанки, узоқ босиб ўтилган йўл бизни Россиядаги Жаҳон чемпионатига олиб боради”, - дейди Ҳасан Ал Ҳайдос.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика