Latest news

20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  4 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  2 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  3 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  4 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида News

Ҳарри Кейн ва Альфонсо Дэвис "Реал" шорт-листида

Испаниянинг "Реал" клуби Жаҳон чемпионатидан кейинги бир қатор эҳтимолий трансферларни кўриб чиқмоқда.

Шу мақсадда Мадрид клуби Ҳарри Кейн ва Альфонсо Девисни кузатиб бормоқда. Жамоа устози Карло Анчелотти страйкер излашда давом этаётган кўринади. 

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн "қироллик клуби"нинг жароҳат олган асосий форварди Карим Бенземанинг ўрнини боса оладиган даражадаги ҳужумчи эканига ишонмоқда. 

"Шпорлар" Англия терма жамоаси сардори билан йўлларини айро тушириши учун 90 млн евро талаб қилмоқда. Мадрид иерархияси эса ушбу миқдордаги маблағни таклиф қилишга тайёр эмас. 29 ёшли футболчининг ўзи Испания пойтахтига кўчиб ўтишни истаса, ҳозирги клубидан унга белгиланган нархни туширишларини сўраши мумкин.

Шунингдек, Мадрид клуби чап қанот ҳимоясидаги камчиликни тўлдириш учун ечим изламоқда ва бу ролга "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис муносиб кўрилмоқда. Шу туфайли у клубнинг шорт-листида энг устувор вазифа, деб қараляпти.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика