Ҳарри Кейн «Бавария»ни «Тоттенҳэм»дан фарқини тушунтириб берди
10 sep 2023 10:03
News
Ҳарри Кейн «Бавария»ни «Тоттенҳэм»дан фарқини тушунтириб берди
«Менга Чемпионлар Лигаси финали «Уэмбли»да бўлишини айтишди ва, шунингдек, Евро-2024 Германияда бўлишини биламан. Ҳамма нарсани амалга оширишга ҳаракат қиламан. Чемпионлик ҳақда кўп ўйлашни хоҳламайман, лекин бу содир бўлса, ажойиб бўлади.
«Бавария»да «Тоттенҳэм»га нисбатан бутунлай бошқача босим бор. Мен ва «шпорлар» нимадир ютмоқчи эдик, лекин у ерда кетма-кет икки мағлубият фалокат ҳисобланмасди. «Бавария»да эса ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак, деган туйғу бор.
Дастлабки икки ўйинда 4:0 ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик, аммо ўйинимиздан ҳамма ҳам мамнун эмасди. Бундай турли туйғуларни қабул қилганимдан хурсандман. Умид қиламанки, совринлар учун курашиш тажрибаси Чемпионлар Лигасида ва Англия миллий жамоасида дуч келадиган баъзи вазиятларда босимни энгишга ёрдам беради», — дея мюнхенликлар ҳужумчисининг сўзларини келтиради The Guardian.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments