Latest news

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  6 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида News

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида

Tags :  олий суд
11-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва Тошкент гарнизони терма жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Ҳар йили ҳарбийлардан тузилган жамоалар ўзаро муросасиз баҳс олиб боришлари яхши анъанага айланган. Ўтган йилдан эътиборан ушбу турнирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси ҳам таклиф этилмоқда. Қизиғи шундаки, айнан ана шу жамоа финалда Тошкент ҳарбий округи жамоасини 2-0 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлганди.

Шу боисдан, жорий йилдаги мусобақада ҳарбийлар совринни ўзларига қайтариб олишга уринишларини кутиш ўринли эди. Аммо Олий суд ходимлари бу сафар ҳам рақиблардан устун эканликларини исботлашди.

Турнирнинг дастлабки босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда тўп тепишди. Раҳимжон Обидов бошчилигидаги Олий суд жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Сўнгра чорак финалда Тошкент ҳарбий округи (1-0), ярим финалда Марказий ҳарбий госпиталь (4-2) жамоаларини енгиб, финалга чиқди. Олий суд ходимлари ҳал қилувчи баҳсда Алоқачилар бригадаси (2-0) устидан зафар қучиб, мусобақа ғолибига аталган кубокни ўзларида сақлаб қолишга эришдилар.

- Энг муҳими, юртимизда турли соҳа вакиллари соғлом турмуш тарзига ошно бўлиб, бўш вақтни мазмунли ўтказишлари кенг тус олган анъанага айлангани барчамизни қувонтиради. Бизни ушбу турнирга таклиф этганларга ва майдонда муросасиз баҳс олиб борганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Йигитларимиз мунтазам машқ қилиш ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам енгилмасликка замин ҳозирлашига яна бир бор амин бўлишди, - деди Раҳимжон Обидов.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика