Latest news

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  3 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  4 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Ҳамза Каримов ҳозир қаерда? News

Ҳамза Каримов ҳозир қаерда?

Таниқли футболчи Ҳамза Каримов охирги йилларда ҳеч қайси жамоада кўриниш бермаяпти.

 Футболчилик фаолияти давомида асосан "Машъал" ва "Насаф" клубларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган Каримовни сўнгги жамоаси ҳозирча "Андижон" бўлиб турибди.  Ишқибозларга яхши маълумки,  "бургутлар" 2017 йили ПРО-Лигада иштирок этганида давралар оралиғида Ҳамза Каримовни ўз таркибига қўшиб олганди.  Аммо водий жамоасида у кўп фаолият юритмади.  Деярли мавсум якунига етмасиданоқ 41 ёшли футболчи жамоа лагерини тарк этди.  Шундан сўнг Каримовни Ўзбекистоннингбошқа жамоаларида учратмадик.  Яқинда ижтимоий тармоқ орқали Ҳамза билан суҳбатлашиб,  бугунги кунда нималар билан банд эканлигини сўрадик. 

- Ҳамза ака, охирги йилларда сизни ҳеч бир жамоада кўрмаяпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз? 

- Ҳа,  шундай.  Ҳозирча уйда дам оляпман.  

- Ёшингиз ҳам 40 дан ортди.  Балки футболчилик фаолиятингизни якунлагандирсиз? 

- Тўғри,  бутсаларимни михга илганимга ҳам анча вақт бўлди.  Шунинг учун ҳам ҳозирда футбол ўйнаётганим йўқ. 

- Сизни Ўзбекистонда охирги маротаба "Андижон" сафида ўйнаганингизни яхши биламиз.  Айтишларича кейин фаолиятингизни хорижда ҳам бироз муддат давом эттиргансиз.  Шу ростми? 

- Йўқ 2017 йили "Андижон"да қисқа вақт ўйнадим. Кейин тўп тепишни бас қилганман.  

- Одатда футболчилар бутсаларини михга илгач,  ушбу тизимда қолиб,  мураббийликни танлайди ёки бошқа лавозимда иш юритади. Сизда  футболчиликдан кейинги режалар қандай? 

- Айтиб ўтганимдек,  ҳозирча ҳеч бир иш билан шуғулланаётганим йўқ.  Қаршида,  уйда дам оляпман.  Қолганини вақт кўрсатади. 

- Футболчилик даврингизда муҳим ўринга эга бўлган мураббийингиз Усмон Тошев ҳозирда "Бухоро"ни бошқариб келмоқда.  Бу жамоа сизга бегона эмас. 

- Тўғри,  олдин "Бухоро"да ўйнаганман. Лекин ҳозирча клубдан расмий таклиф бўлгани йўқ. Телефон рақамимни алмаштириб юборгандим. Эхтимол шунинг учун мени топиша олмаётгандир. Буниси менга қоронғу. 

- Балки ушбу мақола сайтимизда чиқгач,  Усмон Тошев сиз билан алоқага чиқар? 

- Эхтимол шундай бўлар...

- Келажакда мураббийликка ўқиш режангизда борми? 

- Насиб қилса, лицензия олиш учун ўқирман.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика