Latest news

08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10

Ҳамюртларимиз Тимур Сегизбаевнинг юбилейида қатнашишди News

Ҳамюртларимиз Тимур Сегизбаевнинг юбилейида қатнашишди

Куни кеча Қозоғистоннинг Олма Ота шаҳрида қозоғистонлик собиқ футболчи Тимур Сегизбаевнинг 75 ёши кенг нишонланди.

"Си Син Хай" стадионида Сегизбаевнинг 75 ёшига бағишлаб фахрийлар ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди. Ушбу тадбирда ўзбекистонлик собиқ футболчилар Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов ва Шамил Яфаров иштирок этиб қайтишди. 

Биродар Абдураимов:

– Тимур Санжарович билан Тбилисидаги Собиқ Иттифоқ спартакиадасида танишганмиз. Ўшандан буён дўстмиз. Бунга қадар Тошкент ва Олма-Отада бир неча бор тўқнаш келганмиз. Футболда рақиб, ҳаётда эса дўстмиз. Унга соғлиқ ва узоқ умр тилайман.

Тўлаган Исоқов: 

– Мен жуда бахтли инсонман. Сабаби уч авлодни кўришга муваффақ бўлганман. Биринчиси Биродар Абдураимов, Тимур Сегизбаев авлоди. Ундан кейинги авлод Доценко, Бекташов. Охирги авлод бу "Пахтакор-79" бўлган. Тимур Сегизбаев нафақат Қозоғистон балки Ўзбекистон футболининг ҳам фахри ҳисобланади. Сабаби футболдан кейин Қозоғистонда бешбармоқ, Тошкентда ош ер эдик. Унга соғлиқ тилайман.

Маълумот учун

Тимур Сегизбаев Қозоғистон футболиниг тирик афсоналаридан бири. У фаолиятини "Қайрат"да бошлаб, ўша ерда тугатган. Ярим ҳимоячи кўп маротаба Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга чиққан. Унинг ҳисобида 212та учрашув бўлиб, олмаоталиклар сафида 19 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 

1973-79 йиллар оралиғида жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб борди.







Фото: Эдуард Гавриш

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика