Latest news

23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  1 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18

"Ҳамюртлар Кубоги". Соврин Қибрайга кетди News

"Ҳамюртлар Кубоги". Соврин Қибрайга кетди

Бир ҳафта давом этган "Ҳамюртлар Кубоги"да ғолиблар номи аниқланди.

Янгийўл футболга ихтисослашган мактаб интернат майдонларида бўлиб ўтган ташкил қилинган финал ўйинлари қизиқарли ўтди. 3-ўрин ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилган Олмалиқнинг болалар ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчиларига насиб қилди. Руслан Гамадеев шогирдлари Равшан Аҳмедов бошчилигидаги Тошкент вилояти терма жамоаси мағлубиятга учратди.  

Финалда мезбонлар "Қибрай-1" жамоаси билан тақнаш келишди. Бу беллашувда ўйин тақдирини учта гол ҳал қилди. Равшан Саҳобуддинов мураббийлигидаги қибрайлик болалар аввалига ҳисобни очишди, кейин мезбонлар вазиятни тенглаштирган бўлса-да, иккинчи голни ҳам ура олишди ва бош совринни Қибрайга олиб кетишди.

Мусобақани тақдирлаш маросимида вилоят футболининг барча расмийлари иштирок этишди. Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди, кубоклар топширилди. Қолаверса, ҳакамлар ҳам ўз совғаларини олишди. Шу тариқа, салкам 30 йилдан буён ўтказиб келинаётган мусобақанинг навбатдагиси ҳам якунига етди. 


"ҲАМЮРТЛАР КУБОГИ - 2017" 

3-ўрин учун

БЎСМ (Олмалиқ) - ТОШКЕНТ вил.т.ж. - 1:0 (1:0)

Бош ҳакам: Равшан Мавлонов.

Қанот ҳакамлари: Турсунбой Жўрабоев, Аҳрор Юнусов.

Захирадаги ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

БЎСМ: А.Маҳкамов, М.Собиров, Ж.Жўраев, Ж.Каримов, М.Ашурматов, А.Умаров, М.Абдукаримов, Ш.Турсунбоев, Б.Зокирхўжаев, А.Абдувалиев, Т.Абдукаримов.

Захирадагилар: С.Абдунабиев, Ж.Холбоев, Ж.Холматов, К.Ғозиқулов, Б.Ҳакимов, Б.Мухоров, М.Абдусодиқов.

Бош мураббий: Р.Гамадеев.

Тошкент вил.т.ж.: Н.Ҳамидуллаев, У.Ўринбоев, Ж.Абдумавлонов, М.Усмонов, Ш.Баҳодиров, А.Тўрақулов, Н.Абдурозиқов, Ш.Аҳмедов, З.Усмонов, А.Норбобоев, Ш.Саидакбаров.

Захирадагилар: Ч.Тўхтасинов, А.Зиёдуллаев, М.Сиддиқов, С.Рўзиев, П.Рўзметов, Н.Миржамолов.

Бош мураббий: Р.Аҳмедов.

Гол: Ж.Холматов, 20 - 1:0.  


ФИНАЛ

ЯФМИ-2 - (Янгийўл) - "ҚИБРАЙ-2" (Қибрай) -1:2 (1:1)

Бош ҳакам: Караматулло Ҳасанов.

Қанот ҳакамлари: Равшан Мавлонов, Турсунбой Жўрабоев.

Захирадаги ҳакам: Аҳрор Юнусов.

Назоратчи: Равшан Мусулмонов.

ЯФМИ-2: З.Камолов, А.Омонов, М.Орипов, Ш.Шарифжонов, У.Муҳаммаджонов, Д.Бекмуродов, Диёрбек Мамадалиев, Ж.Бобоқулов, А.Бобоқулов, У.Ўктамалиев, Ж.Собитов.

Захирадагилар: Б.Маликов, А.Мансуров, Э.Мавлонов, Ж.Аҳмаджонов, Б.Қобилжонов, О.Ёқубов, М.Тўлқинбоев.

Бош мураббий: Д.Душабоев. 

"Қибрай-2": Асадбек Муротов, Олим Ҳикматуллаев, Алиёр Тўраев, Искандар Усмонов, Анвар Салимов, Абдулла Деҳқонов, Бекжон Жўраев, Ойбек Бобоев, Аслиддин Исмоилов, Асадбек Бобоёров, С.Худойназаров. 

Захирадагилар: Саттор Комилов, А.Улуғмуродов, Лазиз Қосимов.

Бош мураббий: Р.Саҳобуддинов.

Голлар: Алиёр Тўраев, 20 - 0:1. Диёрбек Мамадалиев, 26 - 1:1. А.Улуғмуродов, 48 - 1:2.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика