Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев фаолиятида супер янгилик! News

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев фаолиятида супер янгилик!

Таниқли инструктор, ФИФА ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев Саудия Арабистонида иш бошлади.

Бугун 1 июлдан Фарҳод Алишерович Саудия Арабистони футбол федерацияси Ҳакамлар департаменти директори этиб тайинланди. 

Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев Ўзбекистон давлат жисмония тарбия институтининг "Футбол" факультетини тугатган. 2004 йил ушбу мутахассис "Футбол ҳакамларини тайёрлаш муаммолари" мавзусида диссертация ёқлаган. 2007 йил эса Ҳиндистонда таҳсил олиб қайтган. 

Фарҳод Абдуллаев ҳакамлик фаолиятини 1993 йилда бошлаган. У 2001 йилдан ФИФА ва ОФК ҳакамлари рўйхатида бўлиб келган. Ҳакамлик фаолиятини 13 йил олиб борган ушбу мутахассис 2007 йилдан назоратчи сифатида иш бошлади. Орадан бир йил ўтиб ОФК ҳакамлар қўмитасига таклиф қилинди.

Фарҳод Абдуллаев инструктор (йўриқчи) ва назоратчи сифатида ишлаган йирик мусобақалар:

2015 йил. Осиё Кубоги (Австралия)

2017 йил. U-17 жаҳон чемпионати (Ҳиндистон)

2018 йил. Жаҳон чемпионати (Россия)

2019 йил. Осиё Кубоги (БАА)

2019 йил. U-19 жаҳон чемпионати (Польша)

2019 йил. U-17 жаҳон чемпионати (Бразилия)

2021 йил. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (Қатар)

Шунингдек, ҳамюртимиз яқинда Доҳада ўтказилган ФИФА Араб Кубоги плей-офф учрашувларида ҳам ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлади.


Фарҳод Абдуллаев шу кунгача ҳакамлар мавзуси билан боғлиқ 150дан ортиқ семинар ўтказган. У ФИФА йўриқчилари рўйхатида энг юқори ўринда турибди. Шунингдек, ушбу мутахассис VAR тизими билан ишлайдиган йўриқчилар орасида махсус сертификатга эга. Фарҳод Абдуллаев ОФК Ҳакамлар академиясида ҳам ёш ҳакамларга таълим бериб келмоқда. 

Биз сайтимиз ходимлари номидан ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаевга янги лавозимда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика