Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  10 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Ҳаммани қизиқтираётган савол! News

Ҳаммани қизиқтираётган савол!

Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида барчани қизиқтираётган саволга жавоб қайтарди.

"Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти бўлса, унда халқаро майдондаги ҳакамлик нима бўлади?

Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб тайинланадиган бўлса, бу унинг халқаро майдондаги ҳакамлик фаолиятига тўсқинлик қилмайди. Яъни, Эрматов бу икки ишни бир вақтнинг ўзида давом эттириши мумкин бўлади. Жаҳон футболида бундай воқеалар руй берган.

Эрматовнинг халқаро майдондаги ҳакамлик иши ўзбек футболига қўшимча фойда. Қўшимча реклама, имиж, обрў ва ҳоказо. 

Равшан Эрматовнинг ўзбек футболи тепасига келиши қанчалик яхши, зўр ва фойдали бўлса, унинг ҳакамликдаги фаолияти ҳам бизга керак бўлади. Яъни, зараридан кўра фойдаси кўпроқ. 

Қўшимчасига яқиндагина чиққан 2022 йилда Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионати ҳакамлар рўйхатига Эрматов ҳам қўшилган. Қаторасига кетма-кет тўртинчи мундиалда қатнашиш аъло иш бўларди. Бунинг учун Равшан Эрматов гуруҳи яхшигина меҳнат қилди ва бу сафар Ўзбекистон ифтихори нафақат ўзи, балки терма жамоамизни ҳам Қатарга олиб бориш масъулиятини ҳам ниҳоят ўз бўйнига оладиган кўринади.

Ҳаммаси Равшан Эрматовнинг қарори ва истагига боғлиқ бўлади. 

Қисқаси, бугунги кун ўзбек футболи учун эсда қоларли бўлади. Ўзбек футболи қайта уйғонмоқда. Шуниси кўпроқ хурсанд қилади", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Умид Аҳмаджонов ЎФАдан кетишга қарор қилди 

Видео             «Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида) 

Эшитдик-да! Равшан Эрматов ЎФАнинг Биринчи вице-президенти бўлишга асосий даъвогар 

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика