Latest news

09:50"Машъал" "Динамо" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  0 09:20Роналду "Ал-Наср"даги вазиятдан норози   4 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  5 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  5 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  2 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  2 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1

Ҳамма учун севимли Миржалол! News

Ҳамма учун севимли Миржалол!

Афсона туғилган кун.

Ҳозир маҳалла футболида, мактабда ёки академияларда яхши ўйнайдиган болакайларга турли ўйинчиларнинг фамилиясини лақаб қилиб қўйишади: Месси, Роналду, Неймар, Мбаппе, Канте ва ҳоказо.

Менинг ёшлик пайтларим эса жаҳон футболидан фақат икки номга менгзаларди яхши ўйнайдиганлар: Пеле ва Марадона. Бундан ташқари, ёш болакай пайтларим яна бир ном бор эди-ки, мактаб ва маҳалла футболида яхши ўйнайдиган болаларни унинг исми ила чақиришарди. Унинг исми юқоридаги икки афсона Пеле ва Марадонадан кўра кўпроқ қўйиларди лақаб қилиб. Бу исм - Миржалол!

Сиз тарафларда қандай бўлган билмайман, лекин менинг мактабим ва маҳаллам тарафларда ёш болакайларга Миржалол деб лақаб қўйишарди. Пеле ёки Марадона деб эмас. Марадона лақаби Миржалол Қосимовнинг ўзига менгзаларди - ўзбек Марадонаси!

Ёшлигимизда у ҳамма футбол ишқибозлари учун Миржалол эди. Футбол соҳасида ишлай бошлаганим ва афсона билан машғулотлар, ўйинлар, матбуот анжуманларида юзма-юз кела бошлаганимдан кейин Миржалол акага айланган. Унгача у киши мен учун ҳам Миржалол бўлган. У бутун халқ учун севимли Миржалол бўлган. Отам, додам, турли қариндошлар билан футбол ҳақида суҳбат кетганда ҳамма доим Миржалолни мақтарди, унинг жарима зарбалари ҳақида футбол кўрмайдиганлар ҳам эшитган бўларди. Ўша пайтлар кўпчилик Миржалолнинг ўйинини кўриш учун стадионга тушарди, мен ҳам.

Болалик пайтларим отам ва онамдан нега мени исмимни Миржалол деб қўймагансизлар деб сўраганим ҳамон ёдимда. Фамилиям Қосимов эканлигини яхши биласиз. Ўша ёш бола пайтларим агар исмим Миржалол бўлганда ҳозир мен ҳам Миржалол Қосимов бўлган бўлардим деб ўйлардим. Исм фамилиям афсона билан бир хил бўлишининг ўзи мен учун улкан ютуқ ва шарафдек кўринарди.

Таваллуд айём муборак, афсона!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика