Latest news

20:54Дани Алвес медиалига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:38"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер  8 20:13Мирко Йеличич: "Ўзбекистонда "тоза" ва техник футбол намойиш этишмаётганидан хафаман"  0 19:59Кейн уддалади, улар эса йўқ. Ҳеч қандай совринсиз қолган олти юлдуз (мутолаа учун)  4 19:32Сергей Лебедев: "Ҳакамлар устидан шикоят ёзаман"  9 19:20Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари  3 19:06Про лига. "Олимпик" "ФарДУ"ни 1 тўп фарқи билан мағлуб этди  3 18:58Суперлига 8-тур фактлари. "Андижон" Олмалиқда ОКМКга 3 та гол урди, "Сурхон" 22 йил аввалги натижани такрорлади   1 18:41Рақиб майдонида: Ўзбекистон терма жамоаси нега БААда йиғин ўтказмоқчи?  9 18:12Жўраев, Ғиёсов, Турсунов, Давронов ... Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси   0 17:56"Манчестер Сити" англиялик хавбекка кўз тикди  0 17:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси "Одил Аҳмедов ФА" U-16'га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 17:07"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Анвар Бердиев истеъфога чиқди  12 16:45"20 йил давомида боримни бериб ўйнадим". Трент "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилди  7 16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  10

Ҳамма нарсага вақт керак! Катанецга эса кўпроқ вақт ёҳуд терма жамоамизга нима етишмаяпти News

Ҳамма нарсага вақт керак! Катанецга эса кўпроқ вақт ёҳуд терма жамоамизга нима етишмаяпти

Бугун "CAFA Nations Cup" ҳалқаро турнири старти аввалидан оммавий ахборот воситалари учун.

Тошкентда бўлиб турган терма жамоалар бош мураббийлари ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди. Туркманистон, Тожикистон, Ўмон ва Ўзбекистон терма жамоаларининг бош мураббийларини мусобақадан аввалги фикр ва мулоҳазаларидан сайтимиз орқали батафсил ҳабардор бўлишингиз мумкин.


Матбуот анжумани одатдагидек ўтди ва ҳеч қандай янгилик бўлмади. Мураббийлар ўз фикрларини, журналистлар ўз саволларини беришди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани вақтида журналист Абдулазиз Искандаров Катанецга савол берди ва Катанец ушбу саволга жавоб берди.


- Ўзбекистон терма жамоаси билан ишлаётганингизга икки йил бўлди. Ҳозирги кунда Катанец хоҳлаган терма жамоа ва бош мураббий истаётган ўйин даражасига эришилдими? Сабаби буёғига "эксперимент" қилишга вақт йўқ. Осиё кубогига ҳам 6 ой вақт қолди...

- Етарлича вақт бўлмади. Ушбу мусобақадан олдин бор-йўғи бир неча кун машғулот олиб бордик. Энди эса ҳар икки кунда майдонга чиқамиз. Бу етарлича эмас. Суперлига ҳам ноябрда тугайди, шундагина бир ой бўш вақтимиз бўлади. Бир ой вақт бизга етарлича бўлади деб ўйлайман. Ҳар бир ФИФА кунларида биз муаммоларга дуч келяпмиз. Масалан, ҳозирги CAFA турнири 11 июнь куни бошланади, ФИФА кунлари эса 12 июндан бошланади. Бу ғалати. Яна бизда чет элда фаолият юритадиган футболчилар бор. Уларни терма жамоага жалб этиш ҳам осон иш эмас. Ҳар бир футболчи, ҳар хил ҳолатда терма жамоага етиб келади. Масалан, кимдир клубида камроқ ўйнайди, кимдир эса тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлади. Мен ҳозир Жалолнинг жисмоний ҳолатини билмайман, у фақатгина ўзи билади, қандай жисмоний ҳолатда эканлигини. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, янги ўйинчиларни синаб кўрамиз. Энг асосий жиҳат – Осиё Кубоги олдидан энг яхши жисмоний ҳолатда бўлиш.


Терма жамоамиз бош мураббийининг жавоби мени бир оз ҳайрон қолдирди. Сабаби 2021 йил терма жамоамизни қабул қилган ва икки йил давомида ҳеч қандай босимсиз, расмий ўйинларсиз тайёргарлик кўрган терма жамоамиз бош мураббийи ортда қолган вақти етарлича эмаслигини таъкидламоқда. Икки йил вақт етарлича бўлмаса, терма жамоамиз оптимал ҳолатда ва тактик жиҳатдан комил бўлишига неча йил вақт керак. Наҳотки, икки йил етарлича бўлмади. Катанец яна ҳар бир ФИФА кунларида муаммолар билан дуч келаётганини айтди. Тўғри, у ҳар доим ҳам ўзи истаган барча футболчиларни терма жамоага йиғинига жалб эта олмайди, кимдир жароҳат олади, кимдир эса ўз клубида қолади. Бу сафар Шомуродов кечикмоқда, сабаби унинг клуби "Специя" Италия А Сериясида қолиш учун "Верона"га қарши "олтин" учрашувни ўтказади. Бир томондан Катанецнинг фикри тўғри, лекин ҳар бир терма жамоада муаммолар бор. Жанубий Корея, Япония, Эрон каби терма жамоаларнинг асосий таркиб футболчилари ҳам бундай муаммога дуч келишади. Сабаби улар ҳам Европада фаолият юритишади ва клублар футболчиларни қўйиб юборгиси келмайди, лекин ушбу терма жамоалар бош мураббийи чекланган имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қилади ва бизга яна вақт керак, деб ўтирмайди. Менинг фикримча, ҳар бир профессионал мураббий ихтиёридаги футболчилар билан оптимал таркиб туза олиши керак ёхуд ҳеч бўлмаса асосий ўйинчиларсиз ўйнашга тайёр бўлиши керак, катта жамоалар ҳар доим "B" режага эга.

Матбуот анжуманидан сўнг Катанец ёнига бордим ва унга савол бердим.


"Икки йил вақт ўтди. Бу етарли эмас деяпсиз, лекин мухлислар ва халқ кутиб тура олмайди. Мухлисларга натижа керак, вақт жуда тез ўтмоқда. Кўз очиб юмсак, Осиё Кубоги ҳам бошланади".


Ҳуллас, 10 дақиқача гаплашдик ва у саволимга жавоб берди. Катанецнинг фикрига кўра, икки йил вақт етарлича эмас. Чунки бу жуда қисқа вақт терма жамоа йил давомида бир неча маротаба йиғин ўтказади. Бу эса жуда қисқа вақт. Катанец ушбу муаммони журналист сифатида кўпроқ ёритишимизни сўради ва инглиз тилида "Write about it" (Бу нарса ҳақида ёзиб чиқинглар) деган гапни 2-3 маротаба такрорлади. Катанец натижа талаб қилиш бир оз нотўғри эканлигини ҳам уқтирди, сабаби унга жуда кам вақт берилаётган экан. Сречко Қатар терма жамоасини мисол сифатида келтирди, Катанецнинг гапларига кўра, Қатар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш учун футболчиларни ўз клубларидан узоқ муддатга олиб кетар экан (6 ой). Клублар футболчиларини кўйиб юбориши учун Қатар амирлари ушбу ҳолатга аралашар экан. Тўлиқ таркиб билан йиғилган қатарликлар Испанияга ёки қайсидир курорт давлатга йўл олиб, бемалол ўқув-машғулот йиғинларини олиб борар эмиш. Катанец ҳам шундай имкониятга эга бўлишни хоҳлаётганини айтди. Масалан, Австрияда йиғин йиғин ўтказса, у терма жамоани тўлиқ тайёрлай олиши ва шундагина терма жамоа ўйинидан кўнгли хотиржам бўлишини айтди. Ҳозирги кунда ҳар тоифадаги ёшлар терма жамоамиз ва миллий терма жамоа ҳам чет элда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишга имконияти бор ва чет элда йиғинлар бўлди ҳам. Биз 2013 йилда эмасмиз, ЖЧга йўлланма берадиган вақтида етиб бера олмай, аэропортда ушланиб қоладиган. Ҳозир ҳаммма шароитлар яратилган. Катанец бор ресурслардан фойдаланиши ва миллий чемпионат регламентига қараб иш тутишини айтиб ўтди. Бундай муаммолар билан ҳар бир терма жамоа дуч келади ва баҳона бўла олмайди. Хуллас, Катанецга яна вақт керак экан, лекин икки йил ҳам кичик вақт эмас, буёғига бизни Осиё Кубоги ва абадий орзумиз Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари старт олади. Ўша вақтларда "Бизга кўпроқ вақт керак эди", деб юрмаса бўлгани терма жамоамиз бош мураббийи жаноб Сречко Катанец.


Абдулвосит Бектемиров


Ўз фикрингизни изоҳда қолдиринг. Сиз бу ҳолатга қандай баҳо берасиз?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика