Latest news

09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  0 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  3 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  9 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  5 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0

Ҳамиджон Актамов: “Ёшларимиз тажрибали рақиб олдида довдираб қолишмади” News

Ҳамиджон Актамов: “Ёшларимиз тажрибали рақиб олдида довдираб қолишмади”

Олий лига йигирма саккизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Локомотив” жамоалари (0:1) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

—Бугун мағлубиятга учраган бўлсак-да, йигитларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Мавсум пешқадами билан ҳар жабҳада тенгма-тенг баҳс юритгани учун уларга раҳмат айтаман. Агар юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ҳеч бўлмаса, бир очкони қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди.

Албатта, тажрибали футболчилари Акмал Рустамов, Воҳид Шодиевларнинг йўқлиги билинди. Бугун бошланғич таркибдан ўйинга қўшилган ёшларимиз Нодирхон Камолов, Бекзод Ғанижоновларнинг тажрибали рақибга қарши муносиб ўйнаганлиги ва майдонда “йўқолиб” қолмаганлиги бизни қувонтирди. Улар “Локомотив”дек жамоа олдида довдираб қолишмади ва рақибга етарлича ташвиш туғдиришди.

Жамоамиз аъзоларига қисқа таътил берилди. Чемпионатда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Навбатдаги турда Фарғонада “Нефтчи” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Ушбу учрашув олдидан жамоамиз Тошкентда йиғилади ва тайёргарликни пойтахтда давом эттиришни режалаштирганмиз. Мақсадимиз эса мавсумни юқори кайфиятда якунлашдан иборат.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика