Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  12 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Ҳамиджон Актамов: “Олтиликка кириш, билмадим, фолбин эмасман” News

Ҳамиджон Актамов: “Олтиликка кириш, билмадим, фолбин эмасман”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” учрашуви (0:1)дан кейинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов саволларга жавоб қайтарди. 


- Меҳмондаги ғалаба ҳамиша ёқимли бўлган, - дея сўз бошлади “Қизилқум” бош мураббийи. - Фарғонага ғалаба учун келгандик ва якунда ўз мақсадимизга эришдик. Ўйин биз учун қийин ўтди, дея олмайман. Голга тортадиган етарлича вазиятларни юзага келтира олдик. Уларнинг фақат биттасидангина унумли фойдаландик. Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. 

Ўйлайманки, “қора чизиқ”дан чиқиб кетдик ва бундан буён натижаларимиз ижобий кўринишда бўлади. Ўз навбатида бизни қўллаб-қувватлаб турган ва атайин Фарғонага етиб келган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалабада уларнинг ҳам хиссаси катта бўлди. 

“Нефтчи” ҳақида ҳам илиқ фикрларни айтишим керак. Фақат уларга худди бизда бўлгани каби озгина вақт керак. Жамоа таркибида ёш футболчилар кўп. Ёдингизда бўлса биз ҳам шундай ҳолатга тушиб қолгандик.

“Қизилқум” кучли олтикка кира оладими? Билмадим, фолбин эмас ва олдиндан башорат қила олмайман. Жамоамиз шунга интилади. Буни сизга аниқ айта оламан. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика