Latest news

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  173 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   24

Ҳамиджон Актамов: "Навоийда футбол энди пайдо бўлади" News

Ҳамиджон Актамов: "Навоийда футбол энди пайдо бўлади"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида қатнашди.





"Мавсум тугади, ўзимизга ярашмаган ўринни эгалладик. Йил бошида режаларимиз бошқача эди. Иккинчи давра биз учун қийин ўтди.

Ўйин ҳақида гапирсак, биринчи таймда жамоам умуман ўйнай олмади, иккинчи таймда ўзимизга келдик, аммо вақт етмади. "Металлург" жамоаси ғалабани кўпроқ хоҳлади шекилли. Тўғри, биз ҳам ҳар бир баҳсга ғалаба учун тушамиз.

Йигитлар балки бугун осон ютамиз деб ўйлашдими билмадим. Барчадан узр сўрайман, қўлимдан келган ишларни қилдим. Бу футбол, ҳаёт давом этади. Туртилиб, суртилиб ўрганаман. Ишлашда жуда ҳам қўпол хатолар қилмадик, аммо камчиликларимиз бўлган бўлса уларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз", - деди Актамов.

- Кейинги мавсум грузиялик футболчилар жамоада қоладими?

- Кейинги йил нима бўлишини худо билади. Менимча Навоийда катта ўзгаришлар бўлади. Жамоада ҳам, инфраструктура ҳам янгиланади. Қувондиқ Саноқулов бошчилигида футбол база, академия, стадионларимизни янгилаб бераман дедилар. Улардан жуда ҳам миннатдормиз. Равшан Эрматов ва Қувондиқ Саноқулов ҳозир катта лойиҳа устида ишлашмоқда. Ўйлайманки Навоийда энди футбол пайдо бўлади. Ҳозиргача биз олий лигада қўлимиздан келганича қатнашиб турдик. Аммо пойдевор бўлмаса натижа кўрсатиш қийин.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика