Latest news

12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  5 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  1 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  7 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  2 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  3 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  8 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  1 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  34 04:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1  15 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  24

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим” News

Ҳамиджон Актамов: “Мухлисларни далдасидан хурсанд бўлдим”

“Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Дастлаб навоийликлар бош мураббийи Ҳамид Актамов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди:

- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Омадимиз бироз етишмади. “Навбаҳор” ўз майдонида тўп сурди. Қолаверса жамоани кўп мингли сонли мухлисларнинг қўллаб-қувватлаб туришди. Бу йилги мавсумда бу каби мухлисларни кўрмагандим. Бундан хурсанд бўлдим. Жамоани муносиб тарзда қўллаб, футболчиларни руҳини кўтаришгани учун ишқибозларга раҳмат айтмоқчиман. Футбол мухлислар учун ўйналади. Ўйингоҳда ишқибозлар кўп бўлса футболимиз ҳам ривожланади. Бугун мухлисларни қўллаши туфайли “Навбаҳор” футболчиларини руҳи кўтарилиб, ўйини очилиб кетди.

Ўз жамоамиз ҳақида гап кетганида, бугун ёшларга имконият бергандим. Учрашув бошидан ёшларни майдонга туширгандим. Гувоҳи бўлганларингиздек, икки хил тайм бўлди. Биринчи бўлимда умуман ўйинимиз чиқмади. Ёшларга ҳам имконият бериб уларни ҳам тайёрлашимиз керак. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳаракат қилишган бўлсада, хавфли вазиятларни керакли даражада юзага келтира олмадик. Қолаверса, майдоннинг аҳволи ҳам яхши эмасди. Бу билан баҳона қилмоқчи эмасман, бироқ бундай майдонда ҳали тўп сурмагандик.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика