Latest news

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Ҳамиджон Актамов: «Муҳим уч очкони қўлдан чиқардик» News

Ҳамиджон Актамов: «Муҳим уч очкони қўлдан чиқардик»

Олий лига еттинчи тури «Қизилқум» — «Бухоро» жамоалари учрашувидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

—Ўзига хос воҳа “дерби”си номни олган учрашувда мухлислар шиддатли футболнинг гувоҳи бўлишди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Аввало шундай муҳим ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Афсуски, биз бугун уларни хурсанд қила олмадик. Учрашувни жамоамиз ёмон бошламаганди. Бироқ йигитларимиз берилган кўрсатмаларини тўлиқ бажара олишмади.

“Бухоро” жамоаси ўйинларини кўриб таҳлил қилгандик. Рақиб жиддий, аммо уларга қарши ғалаба учун майдонга тушгандик. Лекин сўнгги дақиқаларда ярим ҳимоячимиз Шерали Жўраевнинг кераксиз вазиятда қизил карточка олгани жамоамиз учун қимматга тушди. Начора, бу футбол! Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бугун камида бир очкони қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди. Афсус, муҳим уч очкони қўлдан чиқардик.

Ҳаёт эса давом этяпти. Навбатдаги турда Қаршида “Насаф”га қарши майдонга тушамиз. Унда албатта, мухлисларимиз учун ижобий натижа тақдим этиш учун ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.





Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика