Latest news

00:45Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва Ҳусанов 1/8 финалда "Суонси" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  7 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   40 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  90 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  667 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5

Ҳамиджон Актамов: "Менимча, ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди" News

Ҳамиджон Актамов: "Менимча, ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди"

“Қизилқум” — “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин матбуот анжуманида қатнашишни истамади.

Журналистларни қизиқтирган саволларга мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов жавоб берди.

—  “Олмалиқ” таркиб борасида анча шаклланган жамоа, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Иккинчи  даврани бир мунча муваффақиятсиз бошлагандик. Анчадан бери кўп сонли мухлисларимиз ғалабаларимизни соғиниб қолишганди. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик. Бугун фақат кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик, деб биламан.  Менимча,  ўйинимиз мухлисларга ҳам манзур бўлди. Жамоамизни фаол қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

—  Чемпионат охирлагани сайин ҳар бир учрашув шиддатли тус олмоқда. Қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Мавсумни юқори кайфиятда ва муносиб ўринда якунлашни мўлжаллаганмиз. Бунинг учун имкониятимиз ҳам, кучимиз ҳам етади, деб ўйлайман.

—  Уй учрашувларини ўтказадиган “Ёшлар” спорт мажмуасида футбол майдони майсасини алмаштириш бўйича кенг кўламли ишларга амалга оширилмоқда. Шу боис, бу йилги мавсумни “Сўғдиёна” стадионида якунлаймиз. Ўйлаймизки, келгуси мавсумда ҳар томонлама халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган майдонда рақибларимизни қабул қиламиз. Келгуси режаларимиз ҳам, жамоа олдига қўйиладиган мақсадлар ҳам шунга яраша бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика