Latest news

15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  0 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  0 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз, Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  2 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  16 14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  1 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  17 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  3 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  25 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  3 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0

Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти” News

Ҳамиджон Актамов: “Ҳужумчиларимизга совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти”

Олий лига ўн иккинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан (1:0) сўнг ўтказилган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
- Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Охирги омадсизликлардан кейин бу ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Аслида пенальтига қадар масалани ўз фойдамизга ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, Вячеслав Шевченко, Самандар Шодмонов, Акмал Рустамовлар қулай вазиятларни ҳавога совуришди.

Афсуски, ҳужумчиларимизга зарур паллада совуққонлик ва аниқлик етишмаяпти. Бу борада машғулотларда кўпроқ ишлаш лозимга ўхшайди. Олдинда янада жиддий рақиб кутиб турибди. “Локомотив”га қарши бўладиган ўйинда ижобий натижага эришиш учун пухта тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз — мавсум оралиғидаги танаффусга юқори кайфиятда чиқишдир. Бунга йигитларимизнинг куч ва маҳорати етади, деб биламан.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика