Latest news

17:42Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  1 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  3 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  6 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  19 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  6 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор" News

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун ютишимиз ҳам ёки аксинча ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Очиқ дарвозага ҳам гол ура олмадик. Озгина омад юз ўгирди. Охиригача ҳаракат қилдик, бир нечта вазиятлар яратдик. Фақат ҳужумга сўнгги нуқтани қўя олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Охиригача курашамиз, олдинда ўйинлар кўп. Йўқотган очколаримизни ўрнини тўлдирамиз",- дейди Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши қандай ўйнашни режа қилган эди?
- Кўрган бўлсангиз қарши ҳужумда ўйнамадик. Барчаси режамиз бўйича ўтди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, ҳужум чизиғимизда оқсаш бор. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин гол уролмадик. Кейинги ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Жамоа биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жисмоний томонданми пасайиш бўлди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Пасайиш бўлди деб ўйлаганим йўқ. Биринчи бўлимда гол уришга шошдик. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, яхши футболчиларга эга. Улар ҳам ҳаракат қилмоқда. Асосийси бир очко қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман. Мағлубиятга учрамадик. Футболчиларга ҳам борини бергани учун раҳмат айтаман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика