Latest news

14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  1 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   17 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  20 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди” News

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

—  Бугунги ўйин мухлисларга ҳам манзур бўлди, деб ўйлайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз аъзолари учрашувда улар кутганидек футбол намойиш қила олишмади.  “Металлург” футболчилари  ўйинларини таҳлил қилиб, чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилгандик.  Бироқ, жамоамиз аъзоларининг дастлабки бўлимда рақибни менсимай майдонга тушганлиги якунда қимматга тушди. Қолаверса, чемпионат охирида айрим футболчиларимизнинг жароҳат туфайли майдонга тушмаганлиги ҳам бугун салбий таъсир қилди.

—  Аксарият вазиятларда йигитларимиз уюштирилган ҳужумларга мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов орқали ижобий нуқта қўйишни мўлжаллашганди. Аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл беришмади. Агар содир этилган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, бугун бемалол ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Начора, бу футбол!  Афсуски, доимо ўйлаган режаларинг осонликча амалга ошавермайди.

—  Жамоамиз олдига мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиб, ғалабалар қозониш вазифаси юклатилган. Яширмайман, бизнинг молиявий аҳволимиз камтарона. Биз ҳам кучли легионерларни жалб этишни жуда истаймиз. Аммо ҳозирги имкониятимиз бунга йўл бермайди.

— Асосан маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз. Яна бир турдан сўнг, навбатдаги чемпионат ниҳоясига етади. Гарчи, сафарда ўйнасак-да, унда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Навоийда кўпчилик ҳавас қиладиган футбол майдони барпо этилди. Келаси мавсумдан бошлаб  уй учрашувларимизни “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказамиз. Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни режалаштирганмиз. Бу борада босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Янги мавсум олдидан таркибда ҳам, мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Навоийда футболни жуда севишади. Буни ҳар бир учрашувга ташриф буюраётган томошабинлар сони ҳам тасдиқлаб турибди.  Мақсадимиз эса аввало ана шу мухлислар ишончини оқлашдир. Бу йўлда бор куч ва имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика