Latest news

15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  4 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  19 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  1 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2

Ҳамиджон Актамов: "Бу йил фойдаси тегадиган ҳужумчи топа олмадик" News

Ҳамиджон Актамов: "Бу йил фойдаси тегадиган ҳужумчи топа олмадик"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Чемпионатнинг сўнгги турини тугатиб олдик, дуранг ўйинга мос бўлмади албатта. Жуда кўп вазиятлар яратдик, афсуски улардан фойдалана олмадик. Бу йил ҳужум чизиғи бўйича қийналдик, фойдаси тегадиган ҳужумчи топа олмадик. Ҳужумчилар бор, омади келмаяпти.

7 декабрь куни "Бунёдкор"га қарши энди кубок доирасида ҳам ўйнаймиз. Насиб қилса ғалаба қозонамиз", - дейди Актамов.

- Чемпионат якунлари бўйича қандай фикрдасиз?

- Ҳозирча мавсум якуни бўйича ҳеч нима дея олмайман. Сабаби олдинда кубок баҳслари бор. Шундан кейин ўз фикрларини билдиришим мумкин.

- Кейинги мавсум Нестеровни "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кубокни ҳам тугатиб олайлик, умид қиламизки Нестеров жамоамизда қолади.

- Кубокда асосий таркибни майдонга туширасизми ёки ёшларга имконият бериладими?

- Йўқ, кубок баҳслари битта ўйиндан иборат, ютқазган мусобақани тарк этади. Шундай экан ўша кунги энг кучли таркибни майдонга туширамиз.



Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика