Latest news

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  2 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  9 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО News

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" қурбони бўлишганини таъкидлади.

- Ўйин ҳақида? Стадионга келган мухлисларнинг барчаси кўрди, аниқроқ айтадиган бўлсам, бугун Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди! Бундай қилиб футболни орқага тортиш билмадим нималарга олиб келади.

Ажойиб ва чиройли ўйинни Ҳасан Рўзиев бузди! Ҳакамнинг бу "ўйинлари" жамоаларнинг, клубдаги ходимларнинг меҳнатини ҳароб қилади. Нима керак халқни алдаб? Нотўғри гапираётган бўлсам айтинглар? (матбуот анжуманидаги журналистларга мурожаат қилиб)

Тоза пенальти берилмади. Дарвозабонимизни бошига тепиб, тўпни олиб гол урилмоқда. Ҳакам эса жим. Футболимиз ривожи учун ЎФА ва ПФЛ шунча меҳнат қилмоқда, кечаю-кундуз ишлашмоқда. Ҳасан Рўзиевга ўхшаган ҳакамлар "ўйин" қилаверса, тузук давом этиб турган учрашувни "бузиб" қўяверса, унда футбол ҳеч қаерда кўтарилмайди.

"Қизилқум" яхши ўйнади. Биз бугун 15 кишига қарши ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Ҳасан Рўзиев ўйинни бузди! Мен бу борада ПФЛга расман арз қиламан! Ҳар бир вазият бўйича алоҳида, дақиқама-дақиқа ёзаман. ЎФА ва ПФЛ ҳакамни ишини кўриб чиқишини талаб қиламан! Ҳозироқ уларни устидан расман арз қиламан", - деди Ҳамиджон Актамов.



Rating: +66   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика