Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  23 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Ҳамиджон Актамов: "Баҳрайнда қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба тарихдан жой олди" News

Ҳамиджон Актамов: "Баҳрайнда қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба тарихдан жой олди"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўладиган жаҳон чемпионати Осиё минтақаси навбатдаги саралаш босқичи баҳсларини якунлайди.

Баҳрайн футболчиларига қарши ўтадиган охирги ўйин олдидан мутахассислар фикри қандай? Бу ҳақда “Қизилқум” футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов нима дейди?

— Аввало бугунги ўйин олдидан терма жамоа мураббийлар штаби ва барча футболчиларимизга омад тилайман, — дейди Ҳамиджон Ғуломович. — Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ учрашувларини пешқадам сифати якунлаётгани барчамизни қувонтиради. Футболчиларимиз ўз гуруҳида турли савиядаги рақибларга қарши чиройли ўйинлар кўрсатиб халқимизни хурсанд қилди.

Баҳрайнда қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба тарихдан жой олди. Бугун баҳрайнликлар ана шу мағлубият аламини олишга уринишларини тахмин қилиш қийин эмас. Рақиб жамоани таниқли футболчи ва мураббий бошқаришини ҳисобга олсак, мухлисларни Тошкентда шиддатли ўйин кутиб турибди. Кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб бўлган терма жамоамиз мураббийлари балки бу учрашувда анчадан бери бошланғич таркибдан жой олмай келаётган ўйинчиларга имконият беришар?! Чунки ҳал қилувчи саралаш босқичида бунақа имкон бошқа бўлмайди. Нима бўлганда ҳам ўз мухлислар қаршисида майдонга тушадиган ҳамюртларимиз ғалабасига бугун ишонч билан қарайман ва яна бир бор футболчиларимизга омадлар тилайман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика