Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   266 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман" News

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман"

Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Авваламбор Ассалому Алайкум! Қўлга киритилган қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда оғир ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ниҳоят узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди ва ўйлайманки, бу билан тўхтаб қолмаймиз. Мухлислар олдида қарздорлигимиз кўп, навбатдаги баҳсларда ҳам уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


- Таркибга 6 нафар янги футболчи қўшиб олинди ва уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнади. Бу футболчилар ҳаракати сизни қониқтирдими? 

- Аввало шуни айтишим керак, коронавирус бизнинг футболчиларни ҳам четлаб ўтмади ва кўп футболчиларимиз бундан соғайиб ҳам бўлишди. Баъзилар энди-энди ўзига келяпти. Янги футболчилар астойдил ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам янада фаоллик кутиб қоламиз. 


- Амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўқми? 

- Тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Ҳаммаси жойида. Яна ўзгаришлар бўлади. Бу борада футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агар ишимизга четдагилар аралашмаса янада яхши натижа кўрсата оламиз. Ким ҳақида гапираётганимни кўпчилик яхши билади. Агар футбол керак бўлса, ана футболи йўқ вилоятларга бориб футболни кўтарсин. Дарахт энди ҳосилга кирадиган пайтда тагидан кесиш яхши эмас. 2016 йил 6-ўринни олгандик, бу йил ҳам юқори мақсадлар қўйилган. Насиб қилса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика