Latest news

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  18 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  4 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз» News

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз»

Ўзбекистон футбол федерациясида мамлакат XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумни сафарда бошлаб меµмонда якунлайдиган бўлди. Дастлабки турда Юрий Лукин шогирдлари Тошкентда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби — «Бунёдкор» футболчиларига қарши майдонга тушади. Иккинчи турни ўз майдонида «Андижон»га қарши ўтказса, кейинги ўйин яна Тошкентда бўлиб ўтади. Унда кончилар «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Тақвим хусусида «Қизилқум» жамоаси ижрочи директори Ҳамид Актамов ҳамда бош мураббий Юрий Лукинларнинг фикри билан қизиқдик.

Ҳамид Актамов, «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори:

— Қуръа якунлари ҳақида нима дейиш мумкин?! Чемпионатда иштирок этадиган ўн уч жамоа билан эртами-кеч барибир ўйнаймиз. Қисқача айтганда, рақиб танлашга ҳаққимиз йўқ. Агар мавсум бошида жамоаларнинг деярли бир хил имкониятга эга бўлишини ҳисобга олсак, ҳеч кимдан чўчимаймиз. Ҳаммаси аввало мавсумга жамоаларнинг қандай ҳозирлик кўришига боғлиқ.
 
Шу учун биз ҳозирда қуръа якунлари хусусида эмас, кўпроқ таркибни қандай шакллантиришга эътибор қаратганимиз маъқулроқ. Бир томондан учрашувларни сафарда бошлашимиз ёмон эмас.Умуман айтганда, қуръадан кўнглимиз тўлди. Қолаверса, қайсидир маънода тақвимнинг ҳам аввалги тизимлардан фарқ қилиши ва учрашувларнинг янгича тартибда ўтиши кўпчилик қаторида биз учун ҳам қизиқарли.
 
Юрий Лукин, жамоа бош мураббийи:

— Рости, чемпионатни сафарда «Бунёдкор»га қарши бошлашимизни кутмагандим. Аммо бундан нолимаймиз. Жамоамиз билан мавсумга максимал даражада пухта ҳозирлик кўришга интиламиз. Чунки рақибларимизнинг барчаси билан барибир ўйнаймиз. ПФЛнинг «кўзгули» тақвим тизимидан воз кечганлиги ҳам кўпчилик учун янгилик бўлди. Иккинчи даврани ўз майдонимизда мамлакатимизнинг етакчи жамоасига қарши бошлаш биз учун ёқимли, албатта.
 
Энди фикри-хаёлимизни янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз. Мақсадимиз эса олий лигада «жон сақлаб» қолиш эмас, аксинча чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиб, кўпсонли мухлисларимизни қувонтиришдир.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика