Latest news

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  9 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди News

Ҳамдан ибн Муборак БАА олдига Ўзбекистонга муносиб қаршилик кўрсатиш талабини қўйди

БАА футбол ассоциацияси президенти Шайх Ҳамдан ибн Муборак Ал Наҳайён миллий терма жамоа аъзоларига ишонишини билдирди.

У машғулот жараёнини кузатди ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйинда яхшироқ ўйин кўрсатиш ва ижобий натижага эришиш, қолаверса, саралаш босқичида қолган барча имкониятларини ишга солишга чақирди.

БАА Абу-Даби шаҳридаги Муҳаммаб ибн Заид номидаги стадионда машғулот ўтказмоқда. Ассоциация президенти директорлар кенгаши, ҳамкорлар ва бутун БАА футбол оиласи жамоанинг орқасида тургани ва ЖЧ-2026 саралашида ижобий натижага эришиш учун барча зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

У мураббий Космин Олариу ва унинг ёрдамчиларини қутлаб, терма жамоада муваффақиятлар тилади. Космин БАА футболи ва унинг элементлари ҳақида кўп нарса билишини, шу босқичда жамоани бошқаришга энг муносиби эканлиги, БАА футболида катта ютуқларга эришаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шайх Ҳамдан ибн Муборак шундай деди:

"Биз футболчиларнинг узоқ маҳаллий мавсум ва кўплаб хориждаги ўйинлардан сўнг миллий терма жамоага қўшилиш истагини қадрлаймиз, шу билан бирга, улар бу тўпланган тажрибадан фойдаланиб, қолган ўйинларда жамоа манфаати йўлида меҳнат қилишларига ишонамиз".

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика