Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  3 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  75 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Ҳалол футбол келишуви бузилдими? News

Ҳалол футбол келишуви бузилдими?

Шунга ўхшайди, афсуски шунча гап сўзлардан кейин ҳам мана шундай ўйинларни ташкил этишга уринаётганлар бўляпти.
Ўзбекнинг мақоли бор, "қон билан кирган, жон билан чиқади". Кеча рамзий терма жамоани эълон қилганимиздан сўнг ўз номини сир тутган, аммо клуби номини айтган шахс қўнғироқ қилди ва рамзий терма жамоада унинг жамоасидан ўрин олган футболчи, аслида очко йўқотилишига сабаб бўлганлиги бутун жамоа ундан шубҳа қилаётганлигини айтиб, у билан 2 кундан бери ҳеч ким гаплашмаётганлигини айтиб ўтди.

Демак, бу футболчи рақиб фойдасига ўйинни берган, демак, рақиб ўша жамоа футболчисини ўз томонига оғдирган. Демак, эркаклар ўртасида ташланган "БЕШГА" ҳиёнат қилинган.

Агар ҳозир барчасини иссиғида босмасак, "ўрганган кўнгил ўртанса қўймас", қабилада шудай ишлар давом этилаверади. Энг ачинарлиси шундаки, бу ишлар асосан вилоятларда содир этиляпти. У ердаги ўйинлар тўғридан-тўғри кўрсатилмаслиги, клубларда ўз истакларини амалга ошириш учун жуда ҳам яхши имконият.

Агар ўша футболчи ҳақиқатдан ҳам шундай ишни қилган бўлса уни жамоани ўзи жазолаши ва клубдан кетказиши керак, токи бошқаларга ўрнак бўлсин. Ушбу ҳолат исботланса, рақиб жамоадан очколарни олиб ташлаш лозим.

Ҳакамлар масаласи ҳал этилди, учга-уч ўйинларга нуқта қўйилди. Энди рақиб футболчисини ўз томонига оғдириш орқали ғалаба қозонмоқчи бўлганлар, нима учун терма жамоамиз ҳаттоки Бангладешдаги турнирдан ўта олмагани, нима учун Японияга шармандали ҳисобда мағлубиятга учраганлари, нима учун клубларимизни ОЧЛда битта ишни қойиллата олмаётганларини бир кўриб "завқлансинлар". Мана шундай ишлар давом этаверар экан, бизда натижа бўлмайди. Битта клуб бошладими, эртага иккинчиси ҳам давом эттиради. Индинга учинчиси.

Агар шу иш ҳақиқатдан ҳам бўлган бўлса, "шим ўрнига атлас иштон кийиб ол эркак", - деб мақолага якун ясаймиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика