Latest news

08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2

Ҳали мураббийи йўқ термага "Навбаҳор"дан уч нафар футболчи чақирилди News

Ҳали мураббийи йўқ термага "Навбаҳор"дан уч нафар футболчи чақирилди

2014 йилнинг январ ойида Уммонда 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё биринчилиги бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақа янги саналади. Яъни Уммон бу ёшдаги футболчиларнинг биринчи қитъа биринчилигига мезбонлик қилади. Алексей Евстафеев бошчилигида мазкур мусобақанинг саралаш турнирида иштирок этган вакилларимиз, финал босқич йўлланмасини қўлга киритишга улгуришганидан хабарингиз бор. Айни пайтда 10 январда старт оладиган қитъа биринчилигида қатнашадиган термамизга кимни бош мураббий бўлиши аниқ эмас. Шундай бўлсада, ЎФФ терма жамоалар билан ишлар маркази номзод футболчиларнинг ҳужжатларини йиғмоқда. 

Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида “Навбаҳор”дан уч нафар футболчи иштирок этиши мумкин. Куни-кеча ЎФФга жамоамиз аъзолари Акрам Баҳриддинов, Азим Аҳмедов ва Аюбхон Ғаппаровларнинг хужжатларини тақдим этилди. Футболчиларимизни ҳозирча терма жамоага номзод эканликларини эътироф этиш жоиз. Декабр ойида Уммонга борадиган терма жамоани йиғин ўтказиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика