Ҳаким Фузайлов: “Вазифамиз Суперлигага йўлланма олиш”
		
		11 sep 2022 19:18
        News	
	 
				 
				Ҳаким Фузайлов: “Вазифамиз Суперлигага йўлланма олиш”
- Муҳим ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинда назоратни ўз томонимизга оғдирдик. Лекин футболда шунақа ҳолатлар кузатилиб турилади. 2 та пенальтидан фойдалана олмадик. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмаслигимиз ва плей-oффга тайёргарлик кўришимиз лозим.
- Жамоада аслида ким штатли пенальтичи?
- Жамоада штатли пенальтичи бор эди. Лекин улар майдонда эмасди. Айтайлик, Рўзим Аҳмедов захирага олинганди. Бундай ҳолатда ким ўзига ишонса, ўша тепиши мумкин. Афсуски, омадимиз келмади.
- Жамоангиз ниманинг эвазига мағлубиятга учради?
- Ўйлашимча, омад келмади. Айтайлик, тактик томондан хато қилганимиз йўқ. Рақиб иккинчи қаватда яхши ўйин кўрсатишини билардик. Дастлабки голни мана шундай ҳолатда ўтказиб юбордик. Курашларда рақибда асло ортда қолмадик. 2 та пенальтини ура олмадик. Умуман олганда, омадимиз келмади.
- “Турон”нинг мағлубиятга учраши сизни тинчлантиряптими?
- Асло йўқ. Чунки биз ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. Тўғри, “Турон” ҳам ютқазди. Лекин плей-офф баҳсларида ҳаммаси ҳал бўлади. Ўтган мавсум “Нефтчи” яққол устунлик қилган бўлса, ҳозирда “Андижон” етакчи. Тушкунликка тушмаслигимиз ва олдинда турган плей-офф орқали масалани ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.
- Олдинда турган плей-оффга жамоангизни қай тариқа тайёрламоқчисиз?
- Тушунарлики, энди осон ўйин йўқ. Турнир жадвалида пастда турган жамоаларга қарши эмас, аксинча, “Андижон”, “Турон”, “Машъал”, “Хоразм” каби жамоалар билан тўқнаш келамиз. Табиийки, бундай беллашувлар осон кечмайди. Тайёрлагарликни кучайтиришимиз лозим.
- Раҳбарият томонидан қўйилган вазифа ўзгармадими?
- Йўқ. Жамоани Суперлигага олиб чиқишимиз керак. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ.
- Рўзим Аҳмедовни нега эртароқ алмаштирдингиз?
- Иккинчи бўлимда чарчаб қолди, уни устига сариқ карточка олган эди. Агар яна қўполлик ишлатса, майдонда камчилик бўлиб қолишимиз мумкин эди. Шуни инобатга олиб, уни алмаштирдим.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments