Latest news

21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  27 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз" News

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ўйинга тузган режаларимиз бутун 90 дақиқа давомида иш берди. Йигитлардан миннатдорман. Ғалаба адолатли бўлди, чунки баҳсда катта устунликда ҳаракат қилдик. Жанг давом этади, Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз. Эндиликда плей-офф баҳсларида осон ўйинлар қолмаган", – деди Фузайлов.

- Пенальтига тортадиган иккита вазият бўлди. Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳукм чиқара олмайман. Қолаверса, вазиятдан узоқда эдим. Ҳакамлар ишини текширадиган, муҳокама қиладиган махсус комиссия бор, улар ўзлари кўриб чиқишади.

- "Бухоро" "Турон"га қарши кечган баҳсда ҳам ҳакамликдан азият чекди...

- "Турон"га қарши баҳс ўтиб бўлди, энди уни муҳокама қилишдан наф йўқ. Биз олдинга қараб юришимиз керак. Тарихни титкилашдан фойда йўқ!  

Биз тўғри йўлдамиз, футболчиларим ҳар бир ўйинга борларини бериб ўйнашяпти. Тўғри, биз ҳозирда етакчилардан очколар бўйича орқадамиз. Асосийси, жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Яна бир бор қайтараман, ҳаммаси ҳали олдинда, кураш давом этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика