Latest news

18:33Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди  0 18:30Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  5 18:05Кейн Дрогбани ортда қолдирди  0 17:17Футзал бўйича 2026 йилги Осиё Кубогининг барча иштирокчилари аниқ бўлди  0 17:09Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  6 16:42Беллингем: "Гол урмаганимга анча бўлганди"  1 16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  2 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  3 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  5 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  2

Ҳаким Фузайлов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени хавотирга солмайди" News

Ҳаким Фузайлов: "Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени хавотирга солмайди"

Бугун "Бухоро" клуби "Шўртан" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

 Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари ва жамоа режалари ҳақида гапириб ўтди:

"Қисқача тўхталадиган бўлсам, биз ўз ишимизни давом эттиряпмиз. 3 январдан бошланган, салкам бир ойдан ошиқ давом этаётган йиғинимизнинг асосий палласига етиб келяпмиз, ҳозир экватор чизиғидамиз.

Тошкентдаги йиғиндан ҳозирги йиғинни фарқи, футболчиларга кўплаб юкламалар беряпмиз, улар оғирликни ҳис қилишяпти. Тўғрисини айтсам, ўртоқлик учрашувларидаги натижалар мени унчалик хавотирга солмайди. Ҳа, ютқаздик. Умуман олганда, юкламалардан сўнг, футболчиларимнинг ўйинни олиб бориши мени қониқтиряпти, ёмон эмас ҳозирги вақт учун.

Солиштириш учун айтаман, мен ўтган йили "Динамо" бош мураббийи бўлган вақтимда ҳам, худди шу жамоалар билан мавсум олди учрашувлар ўтказган эдик. Ўшанда Муборакда, ўз дарвозамиздан, 3та ўтказиб юборганмиз, ваҳоланки ўша учрашувда ҳатто, 6 та тўп ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Самарқандда ҳам, "Шўртан"га 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.

Кейин эса нималар бўлганини сиз яхши хабардорсиз, "Динамо" билан, мавсум тугашига 4 тур қолганда Суперлига йўлланмасини нақд қилган эдик. Бу билан нима демоқчиман? Бизда ҳаммаси жойида, ишлар режа бўйича кетяпти. Тўғри, ҳатто назорат учрашувларида ҳам, мағлубиятга учраш ёқимсиз ҳолат, кўнгилни хира қилади. Аммо, бундан хулоса чиқариб, яна мақсад сари, жамоани хотиржамлик билан Суперлигага чиқариш учун тайёрлаб борамиз.

Энди, оғир юкламалардан сўнг футболчиларга 2 кун дам берамиз, улар 1 ой давомида, 9 та учрашув ўтказишди. 9 февралдан, яна Тошкент шахрида йиғиламиз. У ерда ҳам, кўплаб синов-назорат учрашувлари ўтказиш режамизда бор. 12 февралда "Қўқон 1912", 15 февралда эса "Сурхон" жамоаси билан, ҳамда 18 февралда "Пахтакор" ўринбосарларига қарши ўйин ўтказиш бўйича келишувга эришганмиз. 21 ёки 22-февралда ҳам албатта рақиб топишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнг Бухорога қайтамиз", - дейди Ҳаким Фузайлов. 





Видео. Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" "Шўртан"га ютқазди         

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика