Latest news

11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  2 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  8 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  14 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   4 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди" News

Ҳаким Фузайлов: "Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Олдин айтганимдек, Про лига – мураккаб мусобақа. Ҳар бир жамоа астойдил кураш олиб бормоқда. Масалан, 8-турда биз фаворит, "Ғиждувон" эса аутсайдер сифатида қаралганди, бироқ ўшанда дуранг бўлганди. 

Бугунги баҳс жанговар тарзда кечди. "Андижон"нинг устунликлари ва камчиликлари хусусида хабардор эдик. Менимча, дурангга лойиқ ўйин бўлди. "Андижон" стандартларда анча хавфли, буни йигитларимиз яхши билишарди. Ҳали ҳамма кураш олдинда. Рақобат кучли, сабаби Суперлиганинг 3 та клуби Про лигага тушиб кетганди ва энди Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилади. Ўйлашимча, ҳаммаси охирги 3-4 турда эмас, балки плей-оффда ҳал бўлади. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Йўқ, унчалик қониққаним йўқ, чунки бу биз 5-марта дуранг ўйнадик. Бугун Суперлигага чиқиш йўлидаги асосий рақибга қарши тўп тепдик. Айниқса, "Андижон" жамоаси ҳали уйда дуранг ҳам ўйнамаганди, фақат ғалаба қозонганди. Ҳаёт давом этади, курашлар олдинда.

- "Андижон" сўнгги дақиқаларда ғалаба қозониб кетаётганди, буни ўрганиб чиққанмидингиз?

- Албатта. Бу ҳақда футболчиларга айтгандик. Биз Виктор Кумиковни яхши биламиз. У киши футболчиларни ўйинга ва стандарт ҳолатларга яхши тайёрлайди. Йигитларимиз жисмонан андижонлик футболчиларга енгилишмагани хурсанд қилди.

- "Бухоро" ўтган турда турнир аутсайдери "Ғиждувон" билан дуранг ўйнаганди. Жамоага нима етишмади?

- Кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Видеолавҳани кўриб чиқдик. 14 та вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ҳатто пенальтидан унумли фойдаланмадик. Баъзида тўп дарвоза устунига тегди, зарбалар ноаниқ кетди ва ҳоказо.

- Шавкат Саломов йўқлиги билиндими?

- Йўқ. "Андижон" стандартларга эътибор қаратишини билгандик. Жамоавий ўйин кўрсатсак, ҳаммаси яхши бўлишини кутгандик. Албатта, Шавкат бўлганида зўр бўларди. У – жамоа етакчиси. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш қилдик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика