Ҳаким Фузайлов: "Имкониятимиз бор"
06 jun 2022 14:01
News
Ҳаким Фузайлов: "Имкониятимиз бор"
"Яхши ўйнадик. Жорий йилдаги олтинчи дурангни қайд этдик. Чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Ҳавотирли нарса кўрмаяпман. Ишлашда, таркибни кучайтиришда давом этамиз",- дейди Ҳаким Фузайлов.
- Кетма-кет иккинчи ўйиндирки гол урилганидан сўнг тезкор тўп ўтказиб юборилмоқда...
- Ҳамма айбни дарвозабонга тўнкамоқда. Ўша вазиятда рақибга имконият бериб қўйдик. Ҳар бир чизиқ устида ишлашимиз лозим. Таркибни кучайтиришга эҳтиёжимиз бор. Қишда тезда футболчиларни жалб қилган эдик. Дарвозабон, маркази ҳужум, ҳимояга ўйинчи олиш зарур. Рўзимбой Аҳмедов билан бирга ўйнайдиган форвард етишмаяпти. Айрим позицияларни тўлдиришимиз даркор. "Шўртан" иккинчи бўлимда ўйин вақтини чўзишга ҳаракат қилди. Умуман олганда омадимиз келмаяпти. Бирга-бир, бўш дарвозага гол уролмадик. Бошқа томонидан бундай ҳавода футболчилар чарчаб қолишлари табиий. Лекин жамоа функционал жиҳатдан тайёр эди. Ўтган йили ҳам менда шундай ҳолат юз берганди. 11-турдан кейин "Нефтчи" катта фарқ билан олдинга ўтиб кетганди. Ҳозир очколар фарқи катта эмас. Имкониятимиз бор.
Comments