Latest news

16:40Суперлига. "Андижон" - "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3

Ҳаким Фузайлов: "Бундай иссиқ ҳавода футболчилар тез чарчаб қолишади" News

Ҳаким Фузайлов: "Бундай иссиқ ҳавода футболчилар тез чарчаб қолишади"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Олдин ҳам айтгандим, Про лигада кучсиз клубнинг ўзи йўқ. Барча жамоалар деярли тенгкучли бўлиб, ҳар ўйинда ғалаба учун интилишмоқда, ҳар бир баҳсга жиддий тайёрланишмоқда. Мазкур учрашувда икки жамоада ҳам ютиш имконияти бор эди. Якунда биз ғалаба қозондик. 

"Олимпик" билан Тошкентдаги ўйиндан кейин тайёргарлик учун вақтимиз оз эди. Қийин ўйинга қарамай, жамоамиз яхши ўйин намойиш этиб ғалаба қозонди. Бугун биз каби рақиб ҳам ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бу борада омад бизга кулиб боқди ва муҳим очколарни қўлга киритдик. 

Ғалабанинг асосий омили? Энг аввало футболчиларнинг ўз кучини тўлиқ ишга солиб, ғалабага бўлган иштиёқи бизга ғалаба келтирди. Аммо ўйин бўйича жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди, бундай иссиқ ҳаво шароитида футболчилар тезроқ чарчаб қолишади",- дейди Ҳаким Фузайлов

- Охирги икки сафар ўйини – олдинги тур "Олимпик" (1:2) ва бугун "Янгиер" (1:2) билан баҳсда жамоангиз биринчи гол ўтказиб юбормоқда, кейин эса иродали ғалабага эришаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Йигитлар характер кўрсатишмоқда. Ўйинга тушаётган ҳар бир футболчи борки, майдонда борини бераяпти. Айнан шу курашувчанлик бизга ғалаба келтирмоқда.

"Янгиер"? Уларга қарши биринчи даврадаги ўйинимиз ҳам, бугунгиси ҳам тенгкурашлар остида кечди, бу жамоада яхши ўйин шаклланган.  

Мақсад? Олдимиздаги вазифа Суперлигага чиқиш. Аммо фақат биз эмас, Про лиганинг камида 5-6та клуби Суперлига йўлланмасига эга чиқмоқчи. Шу боис ёзда таркибимизни кучайтиришимиз лозим.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика