Latest news

08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  1 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  16 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6

Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман" News

Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Нима дейишим мумкин, "Насаф" чемпионатимиз пешқадами. Улар иккита фронтда ўйнаяпти, шунга қарамай бу жамоага қарши осон бўлмаслигини билардик. Бугун ҳаракат қилдик, аммо ютқазиб қўйдик. Олдинда ҳали 7та тур бор, кураш давом этади. Мағлубиятлар клуб раҳбарияти ва мухлисларимизнинг жонига тегиб кетган бўлиши мумкин. Тўғриси, ўзим ҳам бундан чарчадим. Агар ўрнимга бошқа мураббий топиладиган бўлса, ишдан бўшашга тайёрман. Жуда толиқдим.

- Бугун жамоангиз дуранг қайд этиши мумкин эди.

- Нафақат дуранг, балки ўз имкониятларимизни йўққа чиқармаганимизда ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Чунки биринчи таймда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам қулай вазиятларга эга бўлдик. Имкон бўлди дегунча кўп вазият яратяпмиз, лекин фойдаланишга келганда оқсоқлик бор. Шунинг учун яхши ўйнаяпмиз деган гаплардан чарчадим.

Мағлубият бу - мағлубият. Барибир ютқазсанг ишдан чарчайсан. Тўғри, жамоамиз яхши ўйин кўрсатяпти, лекин натижа бўлмаяпти. Жамоани чиройли ўйин эмас, қўлга киритилган очколар Суперлигада сақлаб қолади. Ўйлашимча, мухлисларимиз ҳам зиқ бўлиб кетишди. Ҳаммаси раҳбарият қўлида, қарорни улар чиқаради, менинг ўрнимга кимнидир олиб келишса шу заҳоти ишдан кетаман. Чунки жамоани Суперлигада олиб қолиш керак.

- "Хоразм" аксар голларни 75-80-дақиқалардан кейин ўтказиб юборяпти. Бу жамоанинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми?

- Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши. Биз ўйин бошидан охиригача бир хил ҳаракат қила оламиз. Фақат концентрация йўқолиб қоляпти, шунинг учун голлар ўтказиб юборяпмиз. Ҳаттоо ўйиннинг охирги дақиқаларида ҳам ҳужум қила оламиз, фақат якуний зарбани бера олмаяпмиз.

Rating: +1   

Comments

+2   
26 sep 00:31:57
.
Masalliq yetarli bòlmasa ovqat òylaganday chiqmidi. Shundayam zòr òyini shu tarkib bilanam
   
26 sep 08:11:12
Рома
Олиб колиш керак бу тренерни.Хоразм келаси йил албатта яхширок натижа кайд килади.Гап мурабийда эмас.Бор уйинчиларни савияси уртача
   
26 sep 07:42:59
Уктам
Хоразм ўзи кутмаган холда суперлига чиқиб қолди, бу йил пролигадан суперлигага чиқиб ўйнаётганларнинг барчасига қийин бўлмоқда, тажриба камлигидан. Хаким акага ишонишни давом этиш керак, мағлубиятлар кичик ҳисобда. Ғалабалар ҳам бўлишига ишонаман.
   
26 sep 06:43:42
Бахтиёр Ашуров
Хоразим камтар таркиб биланам, грандларига қарши яхши ўйнаябди. Фақат фойдаланиш коэфеценти паст!
   
26 sep 01:10:53
Барса1970
Жойини топди хоразмхеч кимга берма
-1   
26 sep 01:08:51
Барса1970
Ундин дамин ариза бер ўрнинга топилади биров топилса кетармиш
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика