Latest news

19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  5 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

Ҳаким Фузайлов: "0:6дан кейин рухан "синиб" қолмагани учун футболчиларимга раҳмат айтаман" News

Ҳаким Фузайлов: "0:6дан кейин рухан "синиб" қолмагани учун футболчиларимга раҳмат айтаман"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан кейин "Динамо" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмаларда футболчиларимга улар ёш ва маҳоратли футболчилардан ташкил топганини, кучли мураббийга эга эканлигини айтгандим. Улар анча вақтдан буён бирга ва жамоавийлик анчагина юқори. Футболчиларим яхши ўйин намойиш қилишди, аммо омад келмади. Бу Фарғонада бўлган ўйин каби кечди. Мағлуб бўлдик. Энди бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган.

- Жўрабоевнинг бугунги учрашувда қатнашмагани сабаби нима?
- Унинг бурни синган. Операция қилинди. У синган бурни билан "Нефтчи"га қарши ўйнаганди. Усмонов эса Фарғонадаги ўйинда жароҳат олди. Шу боисдан уни алмаштирганман. Дарвозабонимиз ҳам "Нефтчи" билан ўйинда жароҳатланганди.

- "Динамо" ўтган ўйинда 0:6 ҳисобида мағлуб этилган бўлса-да, футболчилар бугун ёмон ўйин намойиш қилмади. Уларнинг рухий ҳолати яхши бўлгани учун футболчиларни мақтаб ўтса бўладими?
- Биз ўйинга тез қайтдик. Голдан кейин яхши ўйин кўрсатдик. Футболчиларим ўзлари кутган ўйинни намойиш қилиб бера олишди. Олдимизда 8 ўйин бор. Барчаси қийин ўтади. Суперлигага чиқиш учун қаттиқ курашамиз. Коллективимиз яхши эканлигини йигитлар бугун кўрсата олди. 0:6дан кейин рухан "синиб" қолмагани учун футболчиларимга раҳмат айтаман

- Пенальтилар сериясидан олдин дарвозабонни ўзгартириш ҳақида ўйламадингизми? Замонавий футболда шу йўл орқали мураббийлар ўйинни қутқариб қолмоқда.
- Жон деб қўйган бўлардим. Аммо у ҳали синовдан ўтмади. Бунга қадар у "Турон" таркибида деярли ўйинларда қатнашгани йўқ. Учрашув давомида Раҳматов бизни бир неча голлардан қутқариб қолди. Шу сабабли пенальтиларга келганда уни алмаштириб, рухий ҳолатига таъсир ўтказгандан нима фойда?

- Ислом Шарипов майдонга тушганидан кейин унинг қаноти фаол ишлади. Нега у асосий таркибда майдонга тушгани йўқ?
- У "Нефтчи"га билан ўйин куни шифохонада ётганди. Тахминан уч кун олдин машғулотларга қўшилди. Унинг захирадан майдонга тушгани ҳам ёмон ҳолат эмас.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика